Республика “Эколог” жамоат бирлашмаси томонидан Жиззах шаҳрида “Ўзбекистонда кулранг эчкиэмарни сақлаб қолиш бўйича маҳаллий аҳолининг хабардорлигини ошириш” мавзусида ўқув семинари бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институтининг кичик илмий ходими Темур Абдураупов, “Эколог” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Наргис Қосимова ҳамда Жиззах вилояти экология бошқармаси биохилма-хиллик бўлими ходими Толиб Норматов иштирок этди.

“Нима учун бўз эчкиэмари популяциясини сақлаб қолиш зарур?”, “Эчкиэмарлар қанчалик фойдали, уларнинг гўшти саратонни даволайдими?”, “Бўз эчкиэмарларнинг йўқ бўлиб кетиш хавфи ортмоқда” мавзулари юзасидан соҳа мутахассисларининг маърузалари тингланди.  

Ўрта Осиёда ўтган асрнинг 30-40 йилларида бўз эчкиэмар териси саноатда ишлатилган. Бу ўз навбатида уларнинг кескин камайиб кетишига, баъзида эса бутунлай йўқ бўлишига олиб келган. У 1985 йилдан Қизил китобга киритилган. Бугунги кунга келиб эчкиэмарлар асосан республикамизнинг Жиззах, Навоий, Наманган, Фарғона ва Қашқадарё вилоятларида сақланиб қолган.  

– Жорий йилнинг февраль ойида “Эколог” жамоат бирлашмасининг “Ўзбекистонда кулранг эчкиэмарни сақлаш бўйича маҳаллий аҳолининг хабардорлигини ошириш” лойиҳаси Халқаро Глобал яшил грантлар фондининг грантига сазовор бўлган, – дейди “Эколог” нодавлат нотижорат ташкилоти раҳбари Наргис Қосимова. – Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад аҳоли ўртасида Қизил китобга киритилган кулранг эчкиэмар гўштининг гўё “шифобахш”лиги тўғрисидаги фикрлар уйдирма эканини ошкор этиш ҳамда бундай йўл тутиш фуқароларнинг саломатлигига жиддий зарар келтиришини олдини олишдан иборат.  

Ушбу жонзотларнинг одамлардан бошқа душманлари деярли йўқ. Асосан, магистрал йўлларда, баъзида эса инсонлар билан тўқнашувлар натижасида ўлим ҳолатларини учратиш мумкин. Энг ачинарлиси, сўнгги бир неча йил ичида ушбу жонзотларга нисбатан янги жиддий таҳдид пайдо бўлди. Бу ноёб бўз эчкиэмарининг гўшт ва ёғи учун тутиш ва сотиш ноқонуний ҳаракатларидир. Ҳар йили маҳаллий аҳолига нафақат маҳаллий бозор даражасида, балки хорижий давлатлардан ҳам кўпроқ мурожаатлар келиб тушаётгани, уларнинг ҳаётига таҳдид солмоқда.  

– Бўз эчкиэмар Марказий Осиёда энг йирик судралиб юрувчиларнинг сут эмизувчиси ҳисобланиб, улар асосан кемирувчи ва турли зараркунанда ҳашаротлар, жумладан, чигирткалар билан озиқланади, – дейди Ўзбекистон Фанлар академияси Зоология институти кичик илмий ходими Темур Абдураупов. – Кемирувчи ва ҳашаротлар нафақат қишлоқ хўжалигига зарар етказади, балки вабо ташувчилар ҳисобланади. Агар ушбу жонзотлар бўлмаганида вабо эпидемияси аллақачон бошланиб кетган бўларди. Эчкиэмар ва илонларнинг гўшти саратон касаллигини даволамайди, аксинча, касалликни ривожлантиради ва ҳатто ўлимга олиб келиш эҳтимоли юқоридир. Қизил китобга киритилган бўз эчкиэмарини тутган ёки ўлдирган кишига 34 миллион сўм миқдорида жарима солиниши қонуний белгилаб қўйилганлиги алоҳида эслатиб ўтиш лозим.

Ўқув семинарида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олди.  

А.Қаюмов,

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кулранг эчкиэмарнинг гўшти саратонга даво бўлмайди