Бу ҳақда Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг шу вақтига қадар жами 5 минг 383 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилган. Унга кўра, 3 минг 486 та истеъмолчининг қурилмалари электр тармоқларига уланишига рухсат берилган.  

Шунингдек, энергетикага доир 673 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари келишилиб, шундан 358 тасининг электр қурилмаси ишга тайёрлиги бўйича хулосалар берилди.  

Техник шартларсиз электр таъминотини лойиҳалаштириш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва электр тармоқларига улаш тақиқланади. 

Техник шартлар талабларининг бажарилиши барча истеъмолчилар, лойиҳалаш, қурилиш-монтаж ва ишга тушириш-созлаш ташкилотлари учун мажбурий ҳисобланади.  

Н.Зиёдуллаева тайёрлади,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
5 минг 383 та объектнинг электр таъминоти лойиҳалари экспертизадан ўтказилди