Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида бугунги кунда 14 та Президент мактаби, 9 та ижод ва 182 та ихтисослаштирилган мактаблар фаолият кўрсатмоқда. Жорий йилда улар сафига яна 6 та билим даргоҳи қўшилди.

Бугун мазкур йўналишдаги барча таълим муассасалари яъни ихтисослаштирилган мактаблар учун қабул имтиҳони бошланди. Имтиҳонлар республика бўйича барча вилоятларда бир вақтда, яъни соат 8:00 да бошланди. Бу йил республика бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Президент мактаблари ва Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабларга жами 244 мингдан зиёд ўқувчи ҳужжат топширган.

Кириш имтиҳонларини юқори савияда ўтказиш  учун вилоят ҳокимликлари, Ички ишлар, Миллий гвардия, Тез тиббий ёрдам хизмати, Хавфсиз шаҳар маркази ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан катта тайёргарлик кўрилган.  

Имтиҳонлар ҳар куни уч сменада ўтказилади ва 90 минутдан вақт берилади. Ихтисослаштирилган мактабларга асосан 5- ва 7-синф ўқувчилари қабул қилинади. Имтиҳондан ўтиш учун эса аниқ фанлар йўналишида 5-7 синфларга математика ва инглиз тили, 8-11 синфларга алгебра, геометрия, физика ва инглиз тили,  табиий фанлар йўналиши бўйича 7 синфларга табиий фанлар ва инглиз тилидан, 8-11 синфларга эса биология, кимё, инглиз тилидан топшириқ ва тест синовларини ўз вақтида тўғри бажаришнинг ўзи кифоя.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/VmwenWUOO0U?si=YRxYv_U80mIu2Vw3" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

 Санжар Тошпўлатов, Аброржон Содиқов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имтиҳонлар шаффоф ва адолатли ўтади(+видео)