Найнинг бир маромдаги ноласига рубобнинг оҳанги оҳиста қўшилади. Энди бу икки созга сурнай билинар-биланмас жўр бўлади. Бу куй хаёлларини олис-олисларга, минг йиллар нарига олиб кетади.

Қулоққа чўлу-биёбонлардан ўтаётган, замонлар оша бугунги кунларга интилаётган отлиқларнинг дупури эшитилгандай бўлади. Энди кимдир дутор черта бошлади. Дўппили йигит доирасини қўлга олди. Ажаб оҳанг! Кўз ўнгингизда чўққилари оқ булутларга туташган тоғлар гавдаланади. Ҳув, ана! Карвон кўринди, қўнғироғи мозийдан садо беради.

Шу дамда хаёл ва ҳақиқат қоришиб кетади. Куй авжига минади. Энди тасвирлар тез-тез алмаша бошлайди. Боғу-роғлар, дарё ёқалаб чопиб бораётган болакайлар ва Зоминсойдаги гавжум амфитеатр... Ёқимли шабада ва ёмғир томчиларининг яноқларга сезилар-сезилмас урилаётганида сезилмайди.

<iframe width="853" height="480" src="https://www.youtube.com/embed/kf_EuXo4C70" title="Zominsoyda yangragan mumtoz navolar olis-olis yurtlarda aks-sado berajak" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Воҳ, мумтоз куй-қўшиқларимизнинг қудрати шунчалар бўладими!?

Қош қорайиб, миллий оҳанглар оғушида эртакнамо тус олаётган Зоминсойнинг манзараси эди бу. Зомин туманида 27 июль куни II Халқаро мақом санъати анжумани мана шундай ўзгача ҳаяжон билан бошланган эди.

Бу кўҳна замин ўз бағрида катта маънавий хазинани, элнинг бой анъана ва қадриятлари, фольклор намуналарини, табиат гўзаллигини сақлаб келмоқда. Бу шунчаки гаплар эмас, тарихий асослар талай. Зомин ҳақида қатор адабиётлар, илмий тадқиқотларда батафсил маълумотлар берилган. Хусусан, “Авесто”да Зомин атамаси “Зомёд” шаклида келади. Бу фаровонлик фариштаси деган ном билан боғлиқ. Гап милоддан аввалги VII-V асрларга бориб тақаладиган маълумот ҳақида бораётганига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

Санъатнинг теран илдизларига боғланган, жуда юксак даражада ўтказилган анжуманнинг шукуҳи сўнмагай. У ҳақида кўп ва хўп гапирилди, гапирилади.

Таниқли маданият арбоблари, дунёга машҳур ижодий гуруҳлар, истеъдод соҳиблари фестивалнинг аҳамиятини юқори баҳоламоқда. Катта давраларда, юксак минбарларда бу ҳақда бот-бот такрорламоқда.

Анжуманнинг тантанали очилиш маросимида давлатимиз раҳбари нутқ сўзлаб, мақом санъатининг тарихи ва аҳамиятини эътироф этди.

Шавкат Мирзиёев қадимий тарихимиз, бой маданиятимиз, азалий қадриятларимизнинг рамзи бўлган мақом санъати теран фалсафий илдизлари, бетакрор бадиий услуби ва бой ижодий анъаналари билан маънавий ҳаётимизда муҳим ўрин эгаллашини таъкидлади. Мақом умумбашарий туйғуларни авж пардаларда тараннум этадиган нодир санъат тури сифатида ҳам биз учун ғоят қадрли эканига эътибор қаратди.

– Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ташкил этилган бу анжуман дастлаб Шаҳрисабзда ўтказилган эди, – дейди Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков. – Санъат байрами пандемия сабаб бироз кечиктирилди. Лекин у янгича руҳ ва шукуҳ билан қайтди. Фестивалда Осиё, Европа, Шимолий ва Жанубий Америка, Африка қитъаларининг саксондан ортиқ мамлакатидан тўрт юз нафарга яқин меҳмон иштирок этди. Санъатни ҳаётининг мазмуни деб биладиган ижод аҳли, халқимиз, умуман, тадбир иштирокчилари бу фестивалдан жуда катта маънавий қувват олди. Мақом оҳанглари бундай ташаббуслар сабаб инсонлар қалбидан чуқур жой олишига эришилиши катта ютуқ саналади. Дунёда бу каби тадбирлар ўтказилиши мумкин, лекин ушбу халқаро анжуман ўз нуфузига, ўрнига эга.

Анжуман жаҳондаги бир қатор нуфузли тузилмалар томонидан кенг қўллаб-қувватланди. ЮНЕСКО Бош конференцияси 42-сессияси президенти Симона Микулеску мақом санъати ЮНЕСКОнинг Инсоният номоддий маданий мероси рўйхатига киритилганини алоҳида таъкидлади. Бу санъат мамлакатлар ўртасидаги алоқаларни маданият ва маърифат, илм-фан орқали янада мустаҳкамлашга хизмат қилиб келаётганини қайд этди. Жаҳон ҳамжамиятига мазкур анжуман глобал даврда, зиддиятли вазиятларда халқларни ҳамжиҳатликка чорлаётгани билан катта аҳамиятга эгалигини яна бир бор эслатди.

Анжуман ҳақида ёзяпмизу, унинг ҳайратларга бой очилиш маросими кўз ўнгимизда гавдаланмоқда.

Қош қорая бошлаган палла. Амфитеатр саҳнаси янада сирли, маҳобатли ва фалсафий манзара касб эта бошлади. Тантанали чорлов мусиқаси кишини тўлқинлатиб юборади. Иштирокчи давлатларнинг вакиллари бир-бир ўтиб боради. Байроқлар ҳалпирайди.

“Мозийдан садо” мусиқий композицияси янграй бошлаганда қалб ҳаяжонли онлар яқинлашаётганини сезади. Навоий, Огаҳий, Бобур, Машраб, Чустий, Бердақ, Мискинларнинг ғазаллари бирин-кетин куйга солина бошлади. Халқ бу наволарни ўзиники деб билади. Ижрочиларга жўр бўлаётганлар, оҳангга мос хиром айлаётганлар сафи аста-аста ортиб бормоқда. Бу такрорланмас манзара эди гўё. Яхши қўшиқни таржимасиз ҳам англаш, тушуниш мумкин деган гап нақадар тўғри эканига яна бир бор амин бўлади киши.

– “Боғ аро қўйсам қадам” бошланганида томошабинларга эътибор қилдим, – дейди этношунос олим, Лондон университети профессори Рачел Ҳаррис. – Жуда кўпчилик тик оёқда эди. Юзларда табассум билан рақсга тушишарди. Мусиқа халқларни бирлаштиришига, кўнгилларни эш қилишига яна бир бор амин бўлдим. Жараённи, анжуманга кўрилган юқори даражадаги тайёргарликни ҳеч қачон унутмасам керак. Зоминсойда янграган мумтоз наволар олис элларда акс-садо бериши шубҳасиз. Зомин юртингизнинг гавҳари экан. Тадбирга келган меҳмонлар сервиқор тоғлар, ям-яшил арчазорлардан баҳраманд бўлди. Меҳмондўст инсонларнинг меҳрини ҳис қилдик. Шу кайфият, дўстона муҳит хорижий делегация аъзолари, санъат намояндалари орқали бошқа юртларга ҳам тарқалмоқда. Бир сўз билан, яхшилик улашилмоқда дегим келди.

Санъат байрами маданий тадбирлар, илмий-амалий конференциялар орқали янада бой ўтди. Зоминсой мажмуасида мамлакатимизнинг ўн тўрт ҳудудига хос павильонлар барпо этилди. Меҳмонлар бу ерда мамлакатимиз тарихи, аҳоли турмуш тарзи, анъана ва урф-одатларини билан танишди. Уларда намойиш этилган маданият ва санъатни акс эттирувчи буюмлар, юртимизнинг ширин-шакар мевалари сайёҳларни ҳайратда қолдирди.

Ҳар бир ҳудуднинг саҳналарида театрлаштирилган томошалар, фольклор жамоаларнинг чиқишлари намойиш этилгани эътиборга молик бўлди. Мақом санъатига оид турли кўргазмалар, ҳунармандчилик буюмлари, қадимий сўзана ва либослар, амалий санъат асарлари, ҳайкалтарошлик буюмлари ҳавола этилди.

Бу ерда мақом санъати усталари, нуроний ва ёшлар билан мулоқот бўлди. Анжуманлар халқ сайили, ўзига хос маданият байрамига айланиб кетди.

Якунда халқаро ҳайъат аъзолари «Энг яхши мақом ансамбли», «Энг яхши яккахон чолғу ижрочиси» ва «Энг яхши яккахон хонанда» йўналишлари бўйича ғолибларни эълон қилди. Ғолиблар диплом, статуетка ва пул мукофотлари билан тақдирланди.

Экспертлар ушбу халқаро анжуман бардавом бўлишини таъкидлашди. Бу хайрли ташаббус турли минтақаларда мақом санъати ривожини янги босқичга кўтаришига ишонмоқда.

Яхши ниятларнинг қаноти бўлади, дейишади. Мумтоз мақом санъатимиз наволари дунёни тутсин.

Дарвоқе, бу санъат байрамининг шукуҳи вақт ўтган сари ортиб бораверади. Мақом ихлосмандлари эса шу ҳайрат ва ҳаяжон билан навбатдаги анжуманни интиқ кутади.

Икром АВВАЛБОЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зоминсойда янграган мумтоз наволар олис-олис юртларда акс-садо беражак (+видео)