Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида бугунги кунда 14 та Президент мактаби, 9 та ижод мактаби ҳамда 182 та ихтисослаштирилган мактаблар фаолият кўрсатиб келмоқда, деб хабар бермоқда ушбу агентлик ахборот хизмати.

Жорий йил ҳудудларда яна 3 та ихтисослаштирилган мактаб ҳамда 3 та таянч ихтисослаштирилган мактаби янги очилди.   

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги «Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ўқувчиларни саралаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг жорий йилнинг 16 апрелдаги «2024/2025 – ўқув йили учун Президент мактаблари, ихтисослаштирилган мактаблар, мактаб-интернатлар ҳамда ижод мактабларига ўқувчилар ҳужжатларини қабул қилиш ҳамда кириш имтиҳонларини ташкил этиш тўғрисида»ги баёни асосида Агентлик тизимидаги мактабларга ўқувчилар қабули амалга оширилмоқда.   

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактабларга 2024/2025 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 1 июндан – 20 июнга қадар фақат онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилди.   

[gallery-18137]

Агентлик тизимидаги Президент, ижод ҳамда ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари 69-баёнга асосан катта сиғимли 56 та ёпиқ биноларда ўтказилиши белгиланган.   

2024/2025 ўқув йили учун Агентлик тизимидаги мактабларга жами 244 минг 378 та ариза келиб тушган. Шундан Президент мактабларига 62 минг 62 та, ижод мактабларига 5 минг 512 та, таянч ихтисослаштирилган мактабларга 42 минг 785 та, ихтисослаштирилган мактабларга 134 019 та ариза тушган.  

Президент мактабларига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга ўртача 185 та ҳужжат тўғри келмоқда.   

Бунда бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятига 293 та, Андижон вилоятига 285 та, Самарқанд вилоятига 249 та, Наманган вилоятига 225 та ҳамда энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятига 99 та ҳамда Навоий вилоятига 81 та ҳужжат тўғри келди.   

Айтиш керакки, 14 та Президент мактабининг 5-синфига 336 нафар (ҳар бир мактабга 24 нафардан) ўқувчи қабул қилинади.   

Ижод мактабларига бир ўринга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Наманган вилоятидаги Исъҳоқхон Ибрат номидаги ижод мактабига 35 та, Фарғона вилоятидаги Эркин Воҳидов ҳамда Жиззах вилоятидаги Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ижод мактабларига 16 тадан, энг паст кўрсаткич эса Тошкент шаҳридаги Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабига 5 та ҳужжат тўғри келди.   

Маълумот учун айтиш керакки, 9 та ижод мактабининг 7-синфига 400 нафар (ҳар бир мактабга 40/60 нафардан) ўқувчи қабул қилинади.   

Ҳудудий ихтисослаштирилган мактабларга қабул қилинган ҳужжатлар бўйича энг юқори кўрсаткич Фарғона вилоятига 17 минг 815 та, Самарқанд вилоятига 13 минг 125 та, Андижон вилоятига 12 минг 904 та ҳамда энг паст кўрсаткич Навоий вилоятига 2 минг 987 та, Тошкент шаҳрига 3 минг 626 та, Сирдарё вилоятига 5 минг 645 та ҳужжат қабул қилинган.   

Таянч ихтисослаштирилган мактаблари бўйича, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабига 3 минг 83 та, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабига 2 минг 556 та, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаби ва филиалларига жами 42 минг 785 та ҳужжат келиб тушган бўлиб, жумладан Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабига 17 минг 502 та, мазкур мактабнинг Нукус филиалига 3 минг 686 та, Андижон филиалига 8 минг 651 та ҳамда Самарқанд филиалига 7 минг 307 та ҳужжат қабул қилинган.   

179 та ихтисослаштирилган мактабнинг 5-синфига 5 минг 520 нафар, 7-синфига 2 минг 208 нафар, шу жумладан, Абу Али ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабига 120 нафар, Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактабига 40 нафар, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабига 120 нафар ўқувчи қабул қилинади. Агентликнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ихтисослаштирилган мактабларига кириш имтиҳонлари жорий йилнинг 4, 5, 6 июль кунлари, Президент мактабларининг 1-босқич кириш имтиҳонлари 7 июль куни, таянч ихтисослаштирилган мактабларининг кириш имтиҳонлари 9, 10 июль кунлари ҳамда ижод мактабларининг 3-босқич кириш имтиҳонлари эса 10 июль куни ўтказилиши режалаштирилган.   

Шунингдек, Президент мактабларининг 2-босқич кириш имтиҳонлари эса 26 июль куни ўтказилиши режалаштирилган.   

Агентлик тизимидаги барча мактабларга кириш имтиҳонларни юқори савияда ташкил этиш бўйича вилоят ҳокимликлари, Ички ишлар, Миллий гвардия, Тез тиббий ёрдам, Хавфсиз шаҳар маркази ҳамда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги билан ҳамкорликда тайёргарлик ишлари олиб борилди.   

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент, ижод ҳамда ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари бошланди