Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги марбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра:
1. Лойиҳалар киритиш: 6–26 июль;
2. Лойиҳаларни саралаш: 26 июль–15 август;
3. Тарғибот қилиш: 15–22 август;
4. Овоз бериш: 22 август–1 сентябрь саналари давомида ўтказилади.
Ушбу мавсум учун туман ва шаҳар бюджетлари ҳисобидан 2 трлн сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилади.
Жорий йилда лойиҳаларнинг энг юқори қиймати 1 млрд 360 млн сўмни ташкил этади.
Маълумот ўрнида: «Ташаббусли бюджет»нинг биринчи мавсуми ғолиблари апрель ойида эълон қилинган эди. Унда республика бўйича жами 2770 та лойиҳа ғолиб деб топилган, уларни молиялаштиришга 3,3 трлн сўм йўналтирилган. Овоз бериш жараёнларида 11,7 млн киши иштирок этган.
2024 йилдан «Ташаббусли бюджет»даги лойиҳаларда «Бир фуқаро — бир овоз» тизими амал қилмоқда. Яъни бир фуқарода бир неча телефон рақами бўлса ҳам, у фақат биттасидан овоз бера олади.
ЎзА