Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Жиззах вилояти ҳокимлиги томонидан ташкил этилган Республика ёш ижодкорларининг Зомин семинари шеърият байрами сифатида қизғин руҳда ўтмоқда.

Бу йилги ушбу адабий тадбирнинг ўзига хослиги унда мамлакатимиздаги ижод мактабларининг ўқувчилари ҳам ўз устозлари билан бирга иштирок этмоқда.

Семинар доирасидаги «Шеърият оқшомлари», мушоиралар давомида ёш қаламкашларнинг шеър айтиш бўйича катта навбатини кўришнинг ўзи қанчалар завқли. Айни пайтда устоз ижодкорларнинг ўзлари дастхат ёзиб берган китоблар қатнашчилар учун ёқимли, шу билан бирга кутилмаган совға, десак муболаға бўлмайди.

– Ўтган асрнинг 96-97 йилларида очилган Зомин семинари ўз мавқеи ва мақомини йўқотмай келмоқда, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, халқ шоири Сирожиддин Саййид. – Бугун она юртимизнинг шону-шарафини жаҳонга таратишда истеъдодли ёшларимиз ҳам фаол ҳисса қўшиб келмоқда. Куни кеча мамлакатимизда катта тантана билан нишонланган Ёшлар кунида ҳам навқирон авлодга бўлган эътибор яна бир карра намоён бўлди. Ёшлик сурури мангу эмас. Тараққий этаётган давру замонимизда ёшлар Ватанимизнинг, ҳар фурсат, ҳар имкониятнинг қадрига етиши керак. Бу семинар бир дийдорлашув. Эзгулик шиоримиз – маърифат қуролимиз, деган ғоя ёшларнинг кундалик шиорига айланиши керак. Ёш авлод Ўзбекистон ёшлари, деган юксак номга муносиб бўлишларини истардим.

[gallery-18126]

– Ёзишга ихлос қўйганлар кўп, – деди Ўзбекистон халқ шоири Усмон Азим. – Ҳар бир ёшнинг кўнглида бир шеърият бўлади. Шу тадбирда қатнашаётган ёшлар келгусида катта ижодкор бўлиб етишини хоҳлайман. Лекин кўп жиҳатлар ёшларнинг ўзига боғлиқ. Улар ўқиб, ўрганишдан, мақсад сари астойдил интилишдан чарчамаслиги керак. Ёзувчилик ёзишдан эмас, асосан ўқишдан иборат. Бир неча йиллар аввал « интернет бор, ўқишнинг нима кераги бор», деган хато ғоялар ҳам пайдо бўлди. Навоий ўзининг илк девонини 24 ёшида ёзган. Ёшларимиз кимларнинг авлоди эканини англаши керак. Ўзбекистон – истеъдодлар юрти. Лекин умр йўлларида истеъдоднинг беҳуда сарфланиши ёмон. Бизнинг адабиётга қанча истеъдод бўлса ҳам сиғади. Мен семинар деган гапни ёшлигимда бир марта кўрганман. Ўшанда гумбурлатиб шеър ўқиган эдим. Ҳамон ўша шижоат билан келяпман. Ёшларимиз ўз истеъдодларини тўғри сарфлашини истардим.

– Бу ерга мамлакатимизнинг турли шаҳару қишлоқларидан, олис овуллардан ёш ижодкорлар келишган, – деди Қорақалпоғистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Кенесбой Каримов. – Тошкентдан чиқиб, гўзал Зоминга келгунча Ватанимизнинг қанчалик тараққиётга интилаётганига гувоҳ бўлдик. Бизнинг кўрганларимиз ёзганларимизга таъсир кўрсатади. Қорақалпоғистондан ҳам бу семинарда қатнашиш истагидаги ёшлар кўп эди. Уларнинг энг истеъдодлилари бу ерга келишга мушарраф бўлди. Шамол қандай тезлик билан эсса, ёшлик ҳам шундай тез ўтиб кетади. Бугунги адабиёт дарғаларидан ёшлар ўзлари учун керакли билимларни олиб қолиши зарур.

– Зомин жуда чиройли маскан экан, – деди Андижондаги Муҳаммад Юсуф номли ижод мактаби ўқувчиси Моҳларойим Зафаржонова. – Биз каби ёшларни қўллаб-қувватлаб шундай семинарлар ўтказилаётганидан жуда мамнунмиз. Буларнинг бари ижодга, ўқиб-изланишга катта масъулият билан ёндашишга ундамоқда.

Дарҳақиқат, бугунги дориломон даврлар, ҳар жиҳатдан қулай шароитларнинг қадрига етмоқлик муҳим. Мушоира жуда мароқли ўтди. Ҳар ҳолда энг моҳир нотиқ ҳам устоз шоирларнинг ўзидан ўтказиб шеър ўқий олмайди. Шу билан бирга ёш ижодкорлар, баъзан ўн беш-ўн олти ёшли қизчаларнинг «телбавор ошиқлик», гоҳи кўзлари ёниб турган йигитчаларнинг эса «аччиқ тақдир, оғир қисмат» ҳақидаги шеърлари бироз эришдек туюлди. Негаки, ота-она, халқ, Ватан олдидаги масъулият, деган олий тушунчалар шоирликни машқ билган ёшларга кўпроқ ошно бўлиши керак эмасми?!

Яна бир жиҳати – машҳур шоирлар ҳеч қачон телефонга қараб ўз шеърларини ўқишмаган, ўқишмайди ҳам. Техника жадал ривожланган ҳозирги даврда ҳам устозлар ўз ижодидан намуналарни ёддан, ўзгача оҳанг, такрорланмас йўсинда ёд айтиб беради. Бугунги ёшлар устозларнинг айни жиҳатларидан ибрат олиб, шеърларини телефон ёрдамида эмас, ёддан ўқишларини истардик. Уларнинг истеъдоди, ижодкорлик салоҳияти ҳам шунда тўкис намоён бўлади. Жўшқин руҳда ўтаётган семинардан олган илк таассуротлар шундай.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/b35t3_Pt7qw?si=8-xt75AKaHt1jx1n" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Назокат Усмонова, Жамшид Ёрбеков (суратлар), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зомин семинари: адабий дийдорлашув