2024 йилнинг 1-ярим йиллигида Олмалиқ кон-металлуригя комбинати томонидан маҳсулотлар экспорти бўйича белгиланган барча прогнозлар бажарилишига эришилди. Жумладан, жорий йилнинг олти ойи давомида экспорт прогнози 106,7 фоизга бажарилиб, 283 372 000 долларлик маҳсулотлар экспорти амалга оширилган.
Шунингдек, 23760 тонна мис маҳсулотлари, 12702 тонна рух маҳсулотлари, 370 тонна молибден маҳсулотлари, 9347 тонна қўрғошин концентрати хорижий истеъмолчиларга жўнатилиб, ушбу йўналишлар бўйича ҳам прогнозлар бажарилган.
Бундан ташқари, рений, кадмий, мис купороси, палладий кукуни каби маҳсулотлар экспортида ҳам прогнозлар бажарилиши таъминланган.
Маълумот учун: бугунги кунда мамлакатимизда хом ашёдан юқори қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Юртимизда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқариш жадал ривожланиши оқибатида ички бозорда мисга бўлган талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Шунингдек, комбинатда қўшимча қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга катта эътибор қаратилмоқда.
ОКМК ахборот хизмати