Самарқанд шаҳрида вилоятдаги ихтисослаштирилган мактаблар учун қабул имтиҳони бўлиб ўтмоқда. Ихтисослаштирилган мактабларга қабул имтиҳони республика бўйича барча вилоятда бир вақтда, яъни соат 8:00 да бошланди.

Бу йил республика бўйича ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Президент мактаблари ва Ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабларга жами 244 мингдан ортиқ ўқувчи ҳужжат топширган. Шундан Самарқанд вилоятидаги ихтисослаштирилган мактабларга 13 минг 122 нафар, Президент мактабига 5989 нафар, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабнинг Самарқанд филиалига 7304 нафар ўқувчи ўқиш истагини билдирган.  

Ихтисослаштирилган мактаблар учун имтиҳон бир босқичда бўлиб, унда математикадан 25 та, инглиз тилидан 15 та, жами 40 та тест саволига жавоб бериш лозим. Имтиҳон ҳар куни уч сменада ўтказилади ва 90 минутдан вақт берилади. Ихтисослаштирилган мактабларга асосан 5- ва 7-синф ўқувчилари қабул қилинади.  

[gallery-18123]

Ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Президент мактаблари ва Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабларга имтиҳонлар 10 июлгача давом этади. Узрли сабабларга кўра имтиҳонга келолмаган ўқувчилар 10 июль куни тест топширади.

Ғ.ҲАСАНОВ,

А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ихтисослаштирилган таълим муассасаларига қабул имтиҳонлари бошланди