Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлиси ва “ШҲТ плюс” форматидаги учрашувда иштирок этади.

Қозоғистон етакчиси Қосим-Жомарт Тоқаев мазкур анжуман сўнгги бир неча йил ичидаги энг муҳим юқори даражадаги халқаро форумлардан бирига айланишига ишонч билдирди.

Саммитда  Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам қатнашади.

Тарих ва бугун

2004 йилдан бери БМТ Бош Ассамблеясида кузатувчи мақомига эга ШҲТ тарихи 1996 йилдан бошланади. Дастлаб Россия, Хитой, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон томонидан “Шанхай бешлиги” номи билан фаолият бошлаган тузилма йиллар давомида сафини кенгайтириб борди.

2000 йил Шанхай бешлиги Шанхай форумига айлантирилди ва Ўзбекистон саммитда кузатувчи сифатида иштирок этди. 2001 йил Ўзбекистон расман ташкилотга қўшилгач, тузилма номи Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ)га ўзгартирилди. Орадан бир йил ўтиб, давлат раҳбарлари иштирокидаги Санкт-Петербург саммитида ташкилотнинг мақсади, тамойили, тузилмаси ва асосий фаолият йўналишларини белгилаб берувчи Низом тасдиқланди. Айни пайт ШҲТнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланган:

– иштирокчи давлатлар ўртасида ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлаш;

– сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий, маданий ва бошқа соҳаларда самарали ҳамкорликка кўмаклашиш;

– минтақада тинчлик, хавфсизлик ва барқарорликни биргаликда таъминлаш ва қўллаб-қувватлаш;

– демократик, адолатли, оқилона янги халқаро сиёсий ва иқтисодий тартибни яратиш йўлида тараққиётга эришиш.

Транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш, энергетика, телекоммуникация, нефть ва газ, қишлоқ хўжалиги, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш фаолиятнинг устувор йўналишларидир.

ШҲТнинг доимий фаолият юритувчи органларидан бири, 2022 йил ташкил этилган Минтақавий  аксилтеррор тузилмаси қароргоҳи Тошкентда жойлашган. Ушбу тузилманинг мақсади терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши курашда томонлар ваколатли органлари ишини мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлашдан иборат.

Муҳим келишувлар

Давлат раҳбарлари кенгашининг 2005 йил бўлиб ўтган йиғилишида Осиёнинг уч йирик давлати – Ҳиндистон, Эрон ва Покистонга кузатувчи мақоми бериш тўғрисида қарор қабул қилинган эди. Мўғулистон бу ваколатни 2004 йил қўлга киритган. Ўтган даврда географик жиҳатдан кенгайган ШҲТнинг халқаро обрўси сезиларли даражада ошди. 2007 йил ШҲТ давлатлари ўртасида Узоқ муддатли яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги битим имзоланди. 2009 йил Шри-Ланка ва Беларусга мулоқот бўйича ҳамкор мақоми берилди. 2012 йил давлат раҳбарлари Узоқ муддатли тинчлик ва умумий фаровонлик минтақасини барпо этиш тўғрисидаги декларацияни қабул қилди. Ўша йил Афғонистон кузатувчи мақомига эга бўлди, Туркия эса мулоқот бўйича ҳамкорга айланди. 2014 йил Ҳиндистон ва Покистон Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзолик учун расман ариза берди, 2015 йил давлат раҳбарлари томонидан бу икки қудратли давлатни қабул қилиш тартибини бошлаш тўғрисидаги қарор маъқулланди. Шунингдек, Беларусга кузатувчи, Озарбайжон, Арманистон, Камбожа ва Непалга мулоқот бўйича шерик мақомини бериш тўғрисида қарорлар имзоланди. 2022 йил Миср ва Қатар давлатларига ШҲТнинг мулоқот бўйича шерик мақомини бериш тўғрисида меморандумлар имзоланди.

2017 йил июнь ойида Остона шаҳрида бўлиб ўтган ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг тарихий йиғилишида Ҳиндистон ва Покистон ташкилотга қўшилди.

2022 йил январдан ШҲТ Бош котиби Чжан Мин (ХХР), МАТТ ижрочи директори эса Руслан Мирзаев (Ўзбекистон) ҳисобланади. 2023 йил июль ойидан ҳозиргача Қозоғистон ШҲТга раислик қилиб келмоқда. Ўрнатилган тартибга кўра, раислик бир йил мобайнида амалга оширилади, олий даражадаги анжуман якунидан бошланиб, Кенгашнинг раислик қилувчи ҳудудда ўтказиладиган мажлиси билан тугайди.

ШҲТ чегаралари

Евросиё ҳудудининг 65 фоизини ташкил қиладиган ШҲТ давлатларининг умумий ҳудуди 35 миллион квадрат километрдан ошади. Аъзо мамлакатлар аҳолиси жами 3,5 миллиардга яқин.

Ҳозир ШҲТга расман 9 давлат аъзо: Қозоғистон, Ҳиндистон, Эрон, Хитой, Қирғизистон, Покистон, Россия, Тожикистон, Ўзбекистон. Остона саммитида Беларусь ҳам тўлақонли, тарихий 10-аъзога айланади.

Тарихий давр

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти биринчи навбатда минтақа хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида тузилган. Сарҳадлар осойишталиги, фаровонлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш, жумладан янги темир йўллар, қуруқлик портлари яратиш, “Хоргос” сингари халқаро чегарадош ҳамкорлик марказларини очиш ва бошқа умумий инфратузилмани такомиллаштиришга қаратилган кўплаб лойиҳалар амалга ошириш фаолиятнинг асосий йўналишларидир. Мутахассислар фикрича, дунё ҳамжамиятининг ташкилотга қизиқиши йил сайин ортмоқда.

Муҳаррама Пирматова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ШҲТ. Тарих, мақсад ва ривожланиш