Фармон Тошев шоир, адиб, драматург, журналист сифатида ўқувчига бир неча ўнлаб китоблар совға қилган. У умрининг ҳар фаслида инсон ва жамият, инсон ва табиат каби фалсафий хулосалар жам қилган тўпламлар яратди. Адибнинг дунёга, ҳаёт меъзонларига ўз қараши бор.

–Бугун одамларга тушунтирадиган эмас, уларни ишонтирадиган давр газета, телевидение тарбияда кўпроқ самара беради, – дейди Фармон Тошев.

Ниҳоят бугун, Фармон Тошев 70 ёшдан ошган кунларда унинг тўрт жилддан иборат сайланмалари дунё юзини кўрди. Унинг илк тақдимоти Фарғонада, ижодкор, зиёли ва журналистлар даврасида бўлиб ўтди. Ўзбекистон ёзувчилар ва журналистлар уюшмалари вилоят бўлимлари ташкил этган анжуманда сўз олганлар Фармон Тошев ижодидаги жанрлар уйғунлиги ва ўзига хослиги, унинг маҳорат сирлари, асарларидаги ғоявий етуклик, ватанпарварликни халқона ифодалаш услублари ҳақида гапирдилар. Тақдимот аслида катта шеърхонликка айланиб кетди. Шоирлар сайланма муаллифи шеърларидаги ғоя ва услубни давом эттирган ҳолда ўз ашъорларини ўқидилар ва албатта, Фармон Тошевнинг ғазаллари янгради.

–Бугун яхши китоб ёзиш, яхши сўз билан инсонлар қалбида ватанпарварлик, меҳр-мухаббатни тарғиб қилиш, қадриятларимизни мустаҳкамлаш айни пайтда долзарб масала ҳисобланади, – дейди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими раиси Дилшода Эргашева. –Фармон Тошев тилидан янграган шеърлар ҳар бир юртдошимизнинг кўнглидан жой олиши шубҳасиз.

Фарғоналик ижодкорлар устознинг фуқаровий ёндошувларини эътироф этар эканлар, ижодкорни ўзбек адабиётида воқеа бўлгувчи сайланма билан муборакбод этдилар.

–Фарғона вилоятида кутубхона, китоб дўконлари ва китоб ўқувчилари кўплиги нафақат ижтимоий тармоқ, балки газета ҳам, журнал ҳам кўплиги одамни қувонтиради, – дейди сайланма муаллифи Фармон Тошев. –Менинг сайланмамнинг тақдимоти  шу ерда ўтказилиши учун икки вилоят ижодкорлари ҳамкорлигининг давоми деб тушуниш мумкин.

Шу куни Фармон Тошевнинг китоблари шаҳар ва туманлардаги китобхонларга, кутубхоналарга тарқатилди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/MJgdVMk-hI4?si=6V8AmDeHYQLHWXFP" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳаммаджон Обидов, Элёр Олимов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фармон Тошев сайланмаларининг фарғонадаги тақдимоти (+видео)