Маълумки, пиллачилик қишлоқ хўжалигининг сердаромад соҳаларидан бири ҳисобланади. Хусусан, ипак қуртининг пиллага айланиши, хомашёни қайта ишлаб қўшимча қиймат яратиш ва унинг экспорти бир даромад бўлса, тутзорлар орасига экиладиган ва пиллакор рўзғорига соф даромад бўлиб кирадиган экинлар ҳосили алоҳида фойда ҳисобланади.

Пилла мавсумининг баҳорги теримида фаоллик кўрсатган пиллакорларимиз улкан ютуқларга эришди.    

Хусусан, Қашқадарё вилояти Касби туманида истиқомат қилувчи 39 ёшли Ораста Сатторова баҳорги мавсумда 18 қути пилла қурти уруғини парваришлаб, 1 тонна 50 килограмм пилла ҳосилини олишга эришди.  

–Пилла парваришлаш ота-бобомдан мерос, – дейди Ораста опа. –Сабаби, эсимни танибманки, бувим, ота-онам, келин бўлиб эса қайнонамнинг пилла қуртини меҳр билан парваришлаганини кўриб келмоқдаман. Биз пилла парваришидан ҳеч эринмаганмиз. Ҳар йили қайнонам, 2 овсиним, қайинакаларим, турмуш ўртоғим ҳаммамиз биргалашиб, пилла қуртини парваришлаб давлатга топширамиз. Пилла боқиб тўйлар қилдик, мошиналар олдик. Бу меҳнатни оиламиз билан қадрлаймиз. Ҳар йили пилла мавсуми келишини интизорлик билан кутамиз.  

Касаначининг мамнунлигидан кўриниб турибдики, уларга берилган имтиёзлар ҳам талайгина.  

Гулноза Бобоева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ораста Сатторова баҳорги мавсумда 1 тоннадан ортиқ пилла етиштирди