Мамлакатимизда ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича алоҳида дастур қабул қилинган. Мазкур ҳужжат ижроси ҳар бир вазирлик, ташкилот, молия институтлари зиммасига тегишли вазифа юклайди.

Давлатнинг бор эътибори бугун самарали иқтисодий ислоҳотлар ҳамда ҳудудий дастурлар орқали банд бўлмаган аҳоли қатламини юқори даромадли иш ва муносиб меҳнат шароитлари билан таъминлашга қаратилган.  

"Ўзмиллийбанк" АЖ ташаббуси билан бошланган янги лойиҳа аҳоли бандлигига кўмаклашиш давлат дастурининг айни шу устувор мақсадларига ҳамоҳанг. Лойиҳа доирасида маҳаллалардаги ишсиз фуқаролар аниқланиб, қизиқишлари  бўйича касб-ҳунарга ўқитилади ва доимий иш жойлари билан таъминланади.  

Тошкент шаҳридаги хизмат кўрсатиш соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари "Ишга марҳамат" мономаркази ходимлари ва банк раҳбарияти иштирокида ўтган учрашувда лойиҳанинг ташкилий-молиявий асослари муҳокама қилинди. Иш берувчиларнинг талаб ва таклифлари ўрганилди.

– Банк ва мономарказ билан ҳамкорликда ташкил этилган учрашув жуда фойдали бўлди, – дейди тадбиркор Равшан Орипов. – Ҳозирда шаҳар бўйича учта филиалимизда 70 нафар ходим фаолият олиб боради. “Ўзмиллийбанк” АЖдан олинган кредит эвазига фаолиятимиз кўлами кенгайди. Илгари биз ходим танлаётганимизда унга маълум муддат синовда иш ўргатсак, эндиликда бунга ҳожат йўқ. "Ўзмиллийбанк" АЖ ташаббуси билан старт берилган янги лойиҳа айни шу топшириқлар ижросини таъминлашга қаратилган. Мономарказлар бизга тайёр кадрларни таклиф этмоқда.

Лойиҳанинг биринчи босқич ўқув жараёнига жами 40 нафар ишсиз фуқаролар қамраб олинди. Бир ойлик тезкор ўқув курслари давомида иштирокчилар меҳмонхона ва ресторан хизмати йўналишида  билим ва малакага эга бўлади.

– Мономарказда иш ўрганиб, таълим оляпман. Менга жуда маъқул, – дейди Иззат Ҳайитбоев. – Авваллари ҳам ошпазлик касбига қизиққанман, аммо тажриба борасида тажрибам ва билимим етарли эмас эди. Ҳозирда жамоамиз билан шуғулланаётганимиз ва таълим олаётганимиз соҳани тўлиқ ўрганишимга, касб сирларини мукаммал эгаллашга хизмат қилади.  

Лойиҳанинг асосий мақсади – ишсиз фуқароларни юқори даромадли, муносиб иш жойлари билан таъминлашдан иборат. Хайрли ташаббус бугун 40 нафар юртдошларимиз ҳаёти ва хонадонида ўз самарасини кўрсатмоқда. Курс битирувчилари айни пайтда пойтахтимиздаги нуфузли меҳмонхона ва ресторанларда хизмат фаолиятини бошлаган. Яқин кунларда "Ўзмиллийбанк" АЖ ва ҳамкор ташкилотлар томонидан лойиҳанинг иккинчи босқичига старт берилади.  

“Ўзмиллийбанк” АЖ

матбуот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ўзмиллийбанк” АЖ: янги лойиҳа аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган