Маълумки, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси томонидан мактабгача таълим ташкилотларида Президент қарорлари ҳамда Санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига риоя қилиниши устидан назорат ўтказилади.

АОКАда ўтказилган брифингда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Мафтуна Саидова мактабгача таълим ташкилотларининг санитар ҳолатини ўрганиш натижалари юзасидан маълумот берди:

– Республикада жами 6824 та давлат мактабгача таълим ташкилотлари мавжуд бўлиб, уларнинг 18 фоизида «Аутсорсинг усул»да, 82 фоизида «Анъанавий усул»да овқатланиш ташкил этилган. 2024 йилнинг уч ойи давомида Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан 1272 та мактабгача таълим ташкилотида текширувлар амалга оширилган.

Текширишлар давомида мактабгача таълим ташкилотларидан кимёвий таҳлиллар учун жами 26534 та намуна олинган, шулардан 1554 таси, яъни 5,8 фоизи талабга жавоб бермаган. Бактериологик таҳлиллар учун олинган 31791 та намуналардан 3149 таси, яъни 9,9 фоизи Санитария қоидалари ва меъёрлари талабларига жавоб бермаган.

Тарбияланувчилар овқатланишининг тўғри ва хавфсиз ташкил этилгани устидан назоратни амалга ошириш чоғида микробиологик кўрсатгичларга тайёр озиқ-овқат маҳсулотларидан 3062 та намуна олинган ва улардан 109 таси талабга жавоб бермаган. Ичимлик сувидан эса 1865 та олинган намунадан 57 таси талабга жавоб бермаган.  

Кимёвий таҳлиллар учун овқат тўйимлилигини текширишга 1242 та намуна олинган. Шулардан 189 та намунада овқат тўйимлилиги пастлиги аниқланган. Сабзавотларда нитрат қолдиқларини текшириш учун 3501 та намуна олинган, 76 та намунада нитрат қолдиқлари борлиги аниқланган. Ош тузида ёд миқдорини аниқлаш учун 760 та намуна текширилган ва 243 та намуналарда ёд миқдори меъёрга нисбатан камлиги аниқланган.  

Мактабгача таълим ташкилотларида санитария қонунбузилиш ҳолатларига йўл қўйган масъул шахсларга нисбатан 1102 та ҳолатда маъмурий чоралар қўлланилган. 92 та муассасанинг иш фаолияти вақтинча тўхтатилган. 228 нафар ишчи-ходим тиббий кўрикдан ўз вақтида ўтмагани сабабли ишдан вақтинча четлатилган. 104 кг.дан ортиқ миқдордаги озиқ-овқат маҳсулотлари бракераж қилинган.  

Қўмитамиз томонидан ўтказилаётган бу каби назорат тадбирлари ўсиб келаётган ёш авлодни тўғри ва хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда болалар ўртасида учрайдиган юқумли касалликларнинг олдини олишга хизмат қилади, – дейди М.Саидова.

Моҳигул Қосимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабгача таълим ташкилотларининг санитар ҳолати талаб даражасидами?