Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди. Унга кўра, Тараққиёт стратегиясини «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастурининг 18-бандига асосан вазирлик ва идоралар фаолиятига сифат менежменти тизимининг халқаро стандартини (ISO 9001:2015) жорий қилиш белгиланган.

Яқинда бу борада амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида ISO 9001:2015 халқаро стандарти бўйича махсус сертификат Иқтисодиёт ва молия вазирлигига топширилди.  

ISO – Халқаро стандартлаштириш ташкилотининг жаҳон миқёсида иш фаолияти самарадорлигини ва сифатини оширишга қаратилган энг нуфузли стандартлар мажмуасидир.

Бугунги кунда 170 дан зиёд мамлакатда миллиондан ортиқ компания ва ташкилотлар ISO 9001:2015 халқаро стандартига эга.  

Хорижий тажрибани ўрганиш шуни кўрсатдики, ISO 9001:2015 халқаро стандарти давлат органлари томонидан энг кўп қўлланиладиган стандартлар қаторига киради ва буни кўпгина ривожланган мамлакатлар мисолида кўриш мумкин.  

ISO 9001:2015 халқаро стандартни жорий этишдан асосий мақсад камчиликларни аниқлаш ва бартараф этиш, фаолиятни янада яхшилаш, доимий равишда ходимларнинг малакасини ошириш ҳамда бажарилаётган вазифа ва функциялар сифатини мунтазам яхшилаб боришдан иборатдир.

Шу билан бирга, сертификатни қўлга киритган давлат органи ёки бошқа ташкилотларда ҳар йили бошқарув тизими тўғри йўлга қўйилгани юзасидан ички ва ташқи аудит текширувлари ўтказиб туриш талабининг мавжудлиги ташкилот бошқарув тизимининг борган сари оптималлашаётганидан далолат беради.  

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фаолиятига ISO 9001:2015 халқаро стандарти жорий этилди