Навоий вилояти судлари томонидан 2024 йилнинг 1-ярми мобайнида давлат органлари ва ташкилотлари, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳақиқий эмас деб топилган қарорлари тўғрисида расмий маълумот эълон қилинди.
Унга кўра, 2024 йилнинг 1-ярми давомида Навоий вилоят ҳамда туманлараро маъмурий судлари томонидан 444 та оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар билан боғлиқ маъмурий ишлар кўриб тамомланган. Уларнинг 250 таси қаноатлантирилган, 141 таси рад қилинган, 31 таси эса иш юритишдан тугатилган ҳамда 22 та ариза кўрмасдан қолдирилган.
Жумладан, ҳоким қарорини ҳақиқий эмас ҳамда маҳаллий ҳокимлик мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 25 та иш кўрилган. Уларнинг 17 таси қаноатлантирилган, 24 таси рад қилинган, 3 таси иш юритишдан тугатилган ҳамда 1 та ариза кўрмасдан қолдирилган.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 173 та иш кўрилган бўлса, шундан 156 таси қаноатлантирилган, 9 таси рад қилинган, 7 таси иш юритишдан тугатилган.
Солиқ органи қарорларини ҳақиқий эмас ҳамда мансабдор шахсларининг ҳаракати (ҳаракатсизлиги)ни қонунга хилоф деб топиш ҳақида 50 та иш кўрилган бўлиб, уларнинг 25 таси рад қилинган.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги мажбурий ижро бюроси қарорлари юзасидан 60 та, божхона органи қарорлари юзасидан эса 3 та ҳолат кўриб чиқилган. Кўриб чиқилган ҳолатлар юзасидан суднинг тегишли қарорлари эълон қилинган.
Шунингдек, Навоий вилоят ва туманлараро маъмурий судлари томонидан 2024 йилнинг 1-ярми давомида ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан айбдор мансабдор шахсларга нисбатан 111 та хусусий ажримлар чиқарилган.
А.Бўриев, ЎзА мухбири