Ижтимоий тармоқларда ёшлар ўртасида "One Chip Challenge" чипсини истеъмол қилиш бўйича челленж бошлангани, бу эса саломатлик билан боғлиқ бир қанча кўнгилсиз ҳолатларга олиб келаётгани тўғрисида маълумотлар тарқалди.

Фуқароларимизни ушбу маҳсулот билан боғлиқ бир қатор саволлар қизиқтирмоқда.  

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, "One Chip Challenge" маҳсулоти учун санитария-эпидемиологик хулоса берилмаган. Ушбу маҳсулотга хулоса олиш бўйича тадбиркорлар томонидан мурожаат ҳам бўлмаган.  

Шу ўринда фуқароларимиздан хавфсизлиги текширилмаган озиқ-овқат маҳсулотларини харид ва истеъмол қилмаслик сўралади. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"One Chip Challenge" чипсининг хавфсизлиги текширилмаган – Санэпидқўмита