ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикасида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Қутқарувчи ёшлар форуми” ўтказилди.
Тадбир Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг маданият саройида Фавқулодда вазиятлар вазири генерал-майор А.Х.Қўлдошев ва ёшларнинг онлайн мулоқоти билан бошланди.
Мулоқотда вазир Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимида фаолият олиб бораётган ёш мутахассислар учун яратилган шароит, уларнинг илм-фан, ахборот-технологиялари ва спорт соҳаларида эришаётган муваффақияти ҳақида тўлқинланиб гапирди.
[gallery-18104]
Тадбир доирасида ёнғин хавфсизлиги, ҳарбий техник воситалар, тасвирий ва амалий санъат асарлари, миллий ва анъанавий буюмлар кўргазмалари ташкил қилинди.
Сўнг форум иштирокчилари И. Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейи ва Мўйноқ туманидаги диққатга сазовор жойларга саёҳат қилди. Шунингдек, тадбир доирасида “Заковат” интеллектуал уйини “Тенгдош - тенгдошга” тамойили асосидаги давра суҳбати, стол тенниси ва шахмат бўйича мусобақалар ташкил этилди.
Фаол иштирокчиларга ташкилотчилар томонидан ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/OAHbveQK2lg?si=f__A0-r8kpB2ubki" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА