Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда  дастлаб “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишларни кўришда прокурорнинг ваколатларини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда моддама-модда кўриб чиқилди. 

Фуқаролар ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларини суд йўли билан таъсирчан ҳимоя қилишга эришишда судларда ишлар кўрилишида иштирок этувчи прокурорлар фаолиятини самарали йўлга қўйиш одил судловни таъминлашнинг муҳим омилларидан бири ҳисобланади.

Мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига судларда ишлар кўрилишида прокурор давлат манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ерга оид ҳуқуқий муносабатлар, давлат мулки, атроф-муҳитни муҳофаза этиш ҳақидаги қонунчилик бузилиши, давлат бюджетидан ундирувлар, ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш, хусусий мулк сифатида эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш фактини аниқлаш ҳамда божхона тўловларини ундиришга оид ишларда иштирок этишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Шунингдек, прокурорнинг иштирок этиши назарда тутилган фуқаролик, иқтисодий ва маъмурий ишлар бўйича прокурор суд мажлиси вақти ва жойи тўғрисида белгиланган тартибда хабардор этилмаган бўлса, прокурор ушбу ишларни суддан талаб қилиб олиб ўрганиши ҳамда улар бўйича протест келтириши мумкинлиги мустаҳкамланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди. 

Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар айрим ҳолларда давлат божи тўлашдан озод қилинади 

Мажлисда “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11-моддасига қўшимча киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси билан етим болалар ва ота-онасининг қарамоғидан маҳрум бўлган болалар – улар учун давлат томонидан иккиламчи бозордан олинган уй-жой уларнинг номига расмийлаштириб берилганлиги учундавлат божини тўлашдан озод қилиш белгиланмоқда.

Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.

Электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизими такомиллаштирилмоқда

Кун тартибидаги навбатдаги масала — “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон (рақамли) далиллар билан ишлаш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. 

Бугунги кунда жаҳон миқёсида ахборот-коммуникация технологиялари шиддат билан ривожланмоқда ҳамда электрон (рақамли) далиллар далилларнинг янги тури сифатида пайдо бўлмоқда.

Барча соҳаларда рақамлаштириш кенг жорий этилаётган ҳозирги шароитда ғараз ниятли шахслар томонидан ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиб ҳамда кибермаконда содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар сони ҳам ортиб бормоқда.

Айниқса, кибермаконда содир этилаётган мулкий турдаги жиноятларнинг ижтимоий хавфлилик даражаси юқоридир. Бундай жиноятлардан жабрланганлар сони ва зарар кўлами ошиб бормоқда. Ер юзининг исталган ҳудудида туриб, мол-мулкни талон-торож қилиш имкониятининг мавжудлиги ҳам мазкур жиноятларни аниқлаш ва фош этишнинг мураккаблиги билан изоҳланмоқда.

Кейинги пайтда жиноятчилар аҳолининг банкдаги пулларини талон-торож қилишда янги усуллардан фойдаланмоқда. Хусусан, дастурий аппарат қурилмалари ёрдамида қонунга хилоф тарзда банк картаси ёки бошқа тўлов карталарининг нусхасини ясаш, сохталаштириш орқали ўзганинг банк ҳисобидаги ёхуд электрон тўлов ҳамёнидаги пуллари талон-торож қилинмоқда. 

Ўз навбатида, ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги электрон (рақамли) маълумотларни далил деб топиш ва иш ҳужжатларига қўшиш билан боғлиқ муаммолар жиноятни фош этиш билан боғлиқ фаолиятда қийинчиликларни юзага келтирмоқда.

Шу муносабат билан электрон (рақамли) далилларни қабул қилиб олиш, текшириш ва баҳолаш тартибига оид нормаларни Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонунчилик ҳужжатларига киритиш зарурати юзага келмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси билан тергов ҳамда суд жараёнида иштирокчиларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини замонавий ахборот-коммуникация технологиялари ютуқларидан фойдаланган ҳолда самарали ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига электрон (рақамли) далил тушунчасини, электрон (рақамли) далилларни аниқлашни, тўплашни, тақдим қилишни, текширишни, баҳо беришни, қайд этишни ҳамда сақлаш тартибларини, шунингдек бу мазкур жараён иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашни назарда тутвчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашлари тугатилади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида бир гуруҳ депутатлар томонидан қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи асосида ишлаб чиқилган махсус иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини соддалаштиришга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. 

Мазкур қонун лойиҳаси билан махсус иқтисодий зоналарнинг маъмурий кенгашлари тугатилиб, уларнинг вазифалари махсус иқтисодий зоналар дирекциялари ҳамда ягона дирекцияларга юклатилиши назарда тутилмоқда.

Шу билан бирга, махсус иқтисодий зоналар ҳудудида инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш бўйича қарорлар қабул қилиш муддатларини оптималлаштириш, инвестиция лойиҳаларининг бизнес-режалари ёки техник-иқтисодий асосларига экспертиза хулосалари олиш талаби бекор қилиниб, лойиҳаларнинг қонун лойиҳасида акс этаётган талабларга мувофиқлиги тўғрисида хулоса махсус иқтисодий зоналар дирекциялари томонидан мустақил равишда қабул қилиниши белгиланмоқда.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Тунги вақтда фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилмоқда

Мажлисда кўриб чиқилган навбатдаги ҳужжат — “Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўлди.

Ушбу қонун лойиҳаси мамлакатда аҳолининг саломатлигига, осойишталигига уларнинг нормал дам олишига салбий таъсир кўрсатувчи зарарли шовқинларга қарши курашиш масалаларини комплекс тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. Бугунги кунда шовқиннинг зарарли таъсири меъёрларини назарда тутувчи 7 та санитария норма ва қоидаси амал қилса-да, қонунчиликда бу борада қатъий талаблар белгиланмаган. 

Лойиҳа билан аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг асосий принциплари, атроф табиий муҳитга шовқин орқали зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.

Бундан ташқари, давлат органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифа ва функциялари ҳамда жавобгарлик соҳаларинининг аниқ чегаралари белгиланмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли орган сифатида эътироф этилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузадиган ҳаракатларнинг қатъий рўйхати тасдиқланмоқда, шунингдек фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузишга йўл қўйилмайдиган вақтлар оралиғи белгиланмоқда. 

Яъни, тунги вақтда — сутканинг соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида — фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтириш таклиф этилмоқда. Бунга кўра, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгилаб қўйилмоқда. Амалда мазкур ҳуқуқбузарликлар учун жарималар миқдори фуқароларга – 113 минг сўм, мансабдор шахсларга эса 113 минг сўмдан 226 минг сўмгача бўлган миқдорни ташкил этади.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда аҳолининг қулай табиий муҳитда ҳаёт кечириши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, уларнинг саломатлиги ва осойишталигини ҳар қандай зарарли шовқинлар таъсиридан ҳимоя қилиш борасида самарали ҳуқуқий механизмларни яратишга хизмат қилади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ