Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги давлат хизматчиларининг малакасини ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратмоқда.
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Ханнс Зайдель жамғармаси ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда навбатдаги малака оширишга қаратилган сафар ташкил этилди.
Бир гуруҳ туман ва шаҳар ҳокимларидан иборат делегация Германиянинг Бавария федерал ҳудудига ташриф буюрди.
Мақсад – Германияда давлат фуқаролик хизмати, жумладан, маҳаллий бошқарув тизими билан танишиш, инвестицияларни жалб қилиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш, коммуникация ва қурилиш соҳаларида ўзаро тажриба алмашиш.
Сафарнинг илк кунида делегация аъзолари Ханнс Зайдель жамғармасининг Бош котиби Оливер Ёрг, Мюнхен тумани ҳокими Кристофер Гобел ҳамда Юқори Бавария Савдо-саноат палатасининг Халқаро, саноат ва инновация масалалари бўлимининг Марказий Осиё бўйича масъул ходими, доктор Ютта Албрехт хоним билан учрашди.
Малака ва тажриба алмашишга қаратилган хизмат сафари давом этмоқда.
Н.Абдураимова,
ЎзА