Пойтахтимизда Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 104-сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда дастлаб Тошкент шаҳрида бўшаб қолган депутатлик ўринларига бўлиб ўтган сайлов натижалари тўғрисида маълумот берилди. Унга кўра, Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани "Туркистон-53" сайлов округида бўшаб қолган депутатлик ўрнига ЎзЛиДеПдан номзоди кўрсатилган Шавкат Умурзоқов Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг депутати этиб сайлангани айтиб ўтилди.
Шунингдек, сессия кун тартибидан Яккасарой ва Янгиҳаёт туманларидаги айрим аҳоли пунктларининг таркибий қисмларини номлаш ва қайта номлаш тўғрисидаги, Тошкент шаҳридаги муқобил корхоналар томонидан маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини такомиллаштириш, Халқ депутатлари Кенгашида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг ҳисоботини эшитиш каби пойтахтимиз ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид қатор масалалар ўрин олди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА