Кадастр агентлигининг маълум қилишича, жорий йилнинг иккинчи чораги давомида Агентлик томонидан республика бўйича ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 23 минг 695 та (3 756,5 гектар) ҳолат аниқланди.

Аниқланган ер қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш ва уларга нисбатан чоралар кўриш мақсадида Агентлик органлари томонидан ҳуқуқбузарларга берилган ёзма кўрсатмалар натижасида 12 минг 734 таси (1 384,6 га) ихтиёрий равишда бартараф этилди.  

Ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш юзасидан 8 минг 562 та (2 044,8 га) ҳолатда судларга даъво аризалари киритилиб, жиноят аломатлари мавжуд бўлган 1 минг 46 та (217,9 га) иш ҳужжатлари прокуратура органларига юборилиши таъминланди.  

905 та ҳолатда ерлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланиб, ушбу ерларга бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш юзасидан ҳокимликларга 892 та тақдимнома ҳамда судларга 13 та даъво аризалари киритилди.  

Шунингдек, ерга оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида оммавий ва ижтимоий тармоқлар орқали 2 минг 744 маротаба профилактик тадбирлар ўтказилди.  

Ш.Маматуропова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ер участкасини ўзбошимчалик билан эгаллаш билан боғлиқ 23 минг 695 та ҳолат аниқланди