Ёзги таътилнинг ҳам бир ойи ўтди. Мутахассисларнинг фикрича, ёзги таътил болаларга мактаб стрессидан халос бўлиш, янги тажриба орттириш ва завқланиш имкониятини беради. Қайд этилишича, ҳатто ёзги таълим анча самаралироқ ҳам экан.

Хўш, тиғиз кун тартибидан эркин режимга тушган ўқувчилар қандай ишлар билан банд? Уларнинг дам олиш мавсуми қандай кечмоқда? Ёзги таътил вақтида ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда?  

Бу борада Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Мактабдан ташқари таълимни ташкил этиш бўлими бошлиғи ўринбосари Баҳром Аминов  қуйидаги маълумотларни тақдим этди.  

– Ёзги таътил – болалар учун ҳаяжонли вақт, – дейди Баҳром Аминов.– Улар қайси турдаги машғулотга жалб қилинса ҳам, меъёрга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Уларни зериктириб қўймаслик керак. Айнан ёзги таътил давомида болалар бошқа вақтга қараганда ўзларини анча эркин ҳис қилишади.  

Болаларнинг мароқли дам олишини таъминлаш мақсадида ҳудудлардаги 1 минг 105 та мактабда 1-7-синфлардаги 174 минг 297 нафар ўқувчи учун соғломлаштириш майдончалари (бепул) ташкил этилган. Бунда ўқувчилар учун спортнинг волейбол, футбол, баскетбол турлари, маданият ва санъатнинг “Тасвирий санъат”, “Рақс”, “Қўғирчоқ театри”, “Караоке орқали қўшиқ айтиш”, IT йўналишининг “Ёш дастурчи”, “Киберспорт”, “Компьютер дизайн ва графикаси” ва инглиз тили тўгараклари, “Ёз-2024” спорт мусобақалари, “Таътил спорт билан татир” онлайн танлови, “Менинг ёзги таътилим” мавзусида иншолар танлови ташкил қилинади ҳамда болаларга мўлжалланган қизиқарли кино ва мультфильмлар намойиш этилади.  

Жорий йилда соғломлаштириш майдончаларига 157 минг 422 нафар ўқувчи жалб қилинган.  

Бундан ташқари туман ва шаҳар марказларидаги 219 та “Баркамол авлод” болалар мактабида 5 та йўналишдаги тўгараклардан иборат қисқа муддатли “Ижодкорлар оромгоҳи” фаолияти йўлга қўйилди. Ҳозирда ушбу оромгоҳларда 38 минг нафар бола бепул тўгаракларда таҳсил олмоқда. Болаларга таълим бериш учун 11 минг 50 нафар ўқитувчи ва педагог учун ўқув-семинарлари ташкил этилган. Бунда ўқитувчилар оромгоҳ кун тартибини шакллантириш, ўқувчилар шиорларини тайёрлаш, гуруҳ сардорларини танлаш, ўқувчилар билан ақлий машқли ўйинлар ташкил этиш, турли танлов ва мусобақаларни ўтказиш мавзуларида ўқитилди.    

Шуни ҳам айтиш керакки, “Mental kids”, “Аждодлар мероси”, “Ёш ихтирочи”, “Language learning”, “Ёш чемпион” танловлари ўтказилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу тадбирлар доирасида 38 минг нафар ўқувчи-ёшлар жалб қилиниши режалаштирилган. Жорий йилнинг июль ойидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 7-10-синф ўқувчилари ўртасида “Жадидлар изидан” республика танлови ташкил этилади. Унда 250 минг нафар ўқувчи жалб қилиниши кўзда тутилган.  

Ўқувчиларнинг мароқли дам олишларини ташкил этиш мақсадида 14 та Болалар кутубхонасида “Китобхонлик фестивали”, “Ижодкор болалар”, “Энг яхши китобхон ўқувчи” фестиваль-танловлари ўтказилди. Ушбу тадбирларда 23 минг нафар ўқувчи иштирок этди. 

Ёз давомида ўқувчилар ўртасида турли китобхонлик танловлари ҳам ташкил этилади. “Аждодлар сиймоси қалбларда мангу”, “Энг фаол кутубхоначи”, “Мутолаа соати”, “Асар қаҳрамонлари билан бир кун”, “Мен севган асар”, “Баҳру-байт” каби давра суҳбатларида 36 минг нафар бола жалб қилинади.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилда соғломлаштириш майдончаларига 157 минг 422 нафар ўқувчи жалб қилинган