Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида давом этаётган «Осиё болалари» ўйинларининг ортда қолган олтинчи кунги мусобақалари ўзбекистонлик спортчиларнинг жасоратли ғалабаси билан якунланди.

Алоҳида спорт турларидаги ютуқлардан ташқари юртимиз спортчилари «Осиё болалари» ўйинларининг сузиш бўйича дўстлик эстафетасида ҳам зафар қучди.

Мазкур ғайриоддий сузиш баҳсларида турли мамлакатларнинг спортчилари жамоаларга ажратилди. Қизлар ва ўғил болалар 4х50 ўлчамдаги эркин услубда баҳслашди. Ҳар бир жамоада тўрт нафардан спортчи иштирок этди.

Натижада Беларусь, Таиланд ва Озарбайжон сузувчиларидан иборат жамоа ўғил болалар ўртасида биринчи ўринни эгаллаган бўлса, иккинчи ўрин Москва, Таиланд, Қозоғистон ва Ўзбекистон спортчиларидан иборат «Алмйзй» жамоасига насиб этди. Учинчи ўринни Урал, Узоқ Шарқ, Сибир федерал округи ва Қозоғистон вакилларидан иборат «Мамонт» жамоаси эгаллади.

Қизлар ўртасидаги баҳсларда Ўзбекистон спортчилари билан бирга Беларусь, Таиланд вакилларидан иборат «Тошбақалар» жамоаси 2-ўринни эгаллади.

Эътиборли жиҳати, ушбу спорт дастурида совриндор бўлганларнинг медаллари ҳар бир жамоанинг умумий медаллар сонида ҳисобга олинди.

«Кичик олимпиада» мақомидаги мусобақаларнинг еттинчи кунида Ўзбекистон терма жамоасининг 19 та олтин, 17 та кумуш ва 14 та бронза, жами 50 та медаль билан етакчиликка эришиб олгани янги ғалабаларнинг ёлқини сифатида ёдда қолди.

«Осиё болалари» ўйинлари 7 июлга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Осиё болалари»: Ўзбекистон етакчиликка эришди