Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикаси бизнес учун жозибадор ҳудудга айланган. Бу ерда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун барча зарур шароитлар яратилган. Жумладан, Ўзсаноатқурилишбанк ҳам қорақалпоғистонлик ишбилармонларнинг нафақат молиявий таянчи, балки яқин маслакдошига айланган.

Маълумки, Ўзсаноатқурилишбанк Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда масъул муассаса саналади. Ўтган давр мобайнида банк томонидан ҳудудда инвестиция салоҳиятини ошириш, тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш ва юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган кўпгина амалий ишлар олиб борилди.

Бунинг самарасида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини яхшилашга, маҳаллийлаштиришни кучайтиришга, экспорт ва бандлик даражасини оширишга, шунингдек молиявий хизматлар кўламини кенгайтиришга эришилди.

 Эътиборлиси, бугунги кунда банк тизимида тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш саъй-ҳаракатлари изчил давом этмоқда.

Жорий йилнинг 25 июнь куни Қонликўл туманида ишга туширилган янги банк хизматлар маркази бунга яна бир мисолдир.

Марказ очилиш маросимида сўз олганлар ушбу саъй-ҳаракатлар Президентимизнинг шу йил 9 февралдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифаларга ҳамоҳанг тарзда ҳудуддаги тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратишини таъкидлашди.

Қайд этиш жоиз, Қонликўл туманида 54 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади, бир неча ўнлаб ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш корхоналари фаолият юритади. Улар шу кунга қадар Ўзсаноатқурлишбанк хизматларидан фойдаланиш учун 30 километр узоқликда жойлашган “Қўнғирот” БХМга ташриф буюришар эди. “Қонликўл” банк хизматлари маркази фаолиятининг йўлга қўйилгани эса, тадбиркорлар вақти ва харажатини анчайин тежайдиган бўлди. 

– Ўзсаноатқурилишбанкнинг кўп йиллик мижозиман, – дейди “Тазабай-Тўлғанай” нодавлат таълим муассасаси раҳбари Зина Юсупниязова. – Банк хизматлари ва хизмат кўрсатиш сифати ҳамиша қаноатлантириб келган. Бироқ, ёзнинг чилласи, қишнинг қировли кунлари Қўнғиротга қатнаш бироз малол келарди. Туманимизда банк тармоғининг очилгани биз, тадбиркорларга ҳар томонлама енгиллик яратадиган бўлди.

Марказда 5 нафар малакали ходим фаолият юритади. Мижозларга онлайн хизматлар бўйича консалтинг ҳамда кредит ва омонатларни расмийлаштириш, ҳисоб рақам очиш, валюта айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари каби анъанавий банк хизматлари кўрсатилади. 24/7 режимида ишловчи банк ускуналари (банкомат ва инфокиосклар) тўлиқ иш ҳолатига келтирилган.

Айтиш лозимки, Ўзсаноатқурилишбанкнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги тармоқларида шу йилнинг июнь ойидан бошлаб андеррайтинг хизмати ҳам жорий қилинди.

Унга кўра, юридик ва жисмоний шахсларга ажратиладиган кредит ҳужжатлари ортиқча бюрократик тўсиқларсиз, шаффофлик тамойили асосида қисқа муддатда кўриб чиқилмоқда. Натижада, жисмоний шахсларнинг кредит ҳужжатларини ўрганиш 1 соатдан 15 минутга, юридик шахсларникини эса, 1 кундан 2 соатга қадар қисқартиришга эришилди. 

– Бугунги кунда Қорақалпоғистон Республикасида банк томонидан юз мингдан зиёд жисмоний шахслар ва 2,5 мингдан ортиқ юридик шахсларга хизмат кўрсатилади, – дейди “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБнинг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи в.в.б Минажатдин Узакбаев. – Муассаса инфратузилмаси 1 та банк хизматлари офиси, 6 та банк хизматлари маркази, 10 та 24/7 режимида ишловчи шохобчалар ҳамда йирик корхоналар негизида очилган 3 та чакана амалиёт кассасидан иборат. Шунингдек, савдо ва хизмат кўрсатиш нуқталарида ҳам банкка тегишли 20дан зиёд банкоматлар аҳоли хизматидадир. 

Мухтасар қилиб айтганда, қорақалпоғистонлик тадбиркорлар ушбу заминнинг кўп жабҳадаги имкониятларини очаётган катта кучдир. Ўзсаноатқурилишбанк томонидан уларнинг ҳар бир ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, янада қулай шароитлар яратиш ишлари фаол давом этади.

Банк Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзсаноатқурилишбанк қорақалпоғистонлик тадбиркорларга қўшимча қулайликлар яратмоқда