Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Оммавий тадбирларни ўтказишда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича талабларни кучайтириш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Унга мувофиқ, оммавий тадбирларга фуқароларни реклама, акция ва бошқа мақсадларда озиқ-овқат, буюмлар ҳамда бошқа маҳсулотлар ва товар- моддий бойликларни бепул тарқатиш ёки ҳаддан ташқари арзонлаштирилган нархда сотиш орқали жалб қилиш тақиқланади.
Ушбу қарор билан белгиланаётган талабга оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти томонидан сўзсиз риоя этилиши устидан назорат кучайтирилади.
Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидалари бузилишига йўл қўйган оммавий тадбир ташкилотчилари ва оммавий тадбирни ўтказиш объекти маъмурияти Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
ЎзА