Беларусь Республикаси Юристлар уюшмаси томонидан «Ўзбекистон билан бизнес: савдо, сармоя, низоларни ҳал этиш. Ҳуқуқий ва амалий маслаҳат» мавзусида бизнес-семинар ўтказилди.

Бизнес-семинарда жадал ривожланаётган Ўзбекистон бозорида савдо, инвестиция ва низоларни ҳал этишнинг долзарб мавзулари муҳокама қилиниб, хорижий компаниялар учун мамлакатимизда бизнес юритишнинг ҳуқуқий ва амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.  

«Тараққиёт стратегияси» маркази ижрочи директори Элдор Туляков ўз нутқида Ўзбeкистон ва Беларусь ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик, ишлаб чиқаришнинг бугунги ҳолати ҳақида сўз юритди.  

Жумладан, Беларусь Республикаси Президентининг 2024 йил февраль ойидаги давлатимизга ташрифи чоғида имзоланган илмий-ишлаб чиқариш, энергетика, интеллектуал мулк, спорт, маданият, санъат, таълим, қишлоқ хўжалиги, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик тўғрисидаги битим ва протоколларнинг аҳамиятига тўхталди.

Шунингдек, Э.Туляков «Ўзбекистон – 2030» стратегияси доирасида икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш учун янги имкониятлар очадиган бир қанча йўналишлар бўйича гапирди, дейилади «Тараққиёт стратегияси» маркази маълумотида.

Хусусан, қишлоқ хўжалиги техникаси, тўқимачилик ва фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхоналарни ривожлантириш, энергетика соҳасида лойиҳаларни амалга ошириш, соҳа инфратузилмасини модернизация қилиш билан боғлиқ масалаларга урғу берди.

Бундан ташқари, қайта тикланувчи энергия манбаларини ривожлантириш, фан ва технология соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш, қўшма илмий марказлар ва лабораториялар, таълим дастурлари ва муассасаларини яратиш каби қатор йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятлари ҳақида таъкидлаб ўтди.

–Ўзбекистоннинг стратегик мақсадларини ҳисобга олган ҳолда, Беларусь Республикаси билан мазкур соҳалардаги фаол ҳамкорлик «Ўзбекистон – 2030» стратегиясининг мақсадли кўрсаткичларига эришиш ва икки давлат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлашга сезиларли ҳисса қўшади, – деди Элдор Туляков.

Семинар давомида иштирокчиларга бизнес маданиятини ўрганиш, иш юритишда мослашувчанлик, битимлар тузишда режалаштириш ва рискларни баҳолаш бўйича умумий амалий тавсиялар берилди.  

А.РУСТАМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзбекистон билан бизнес: савдо, сармоя, низоларни ҳал этиш. Ҳуқуқий ва амалий маслаҳат»…