“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, 2024 йил 2 июль соат 00:00дан 3 июль соат 22:00гача маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

Бундан кўзланган мақсад “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан кўрсатилаётган электрон хизматлар сифатини янада ошириш ҳамда истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратиш.   

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисобрақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар бўлиши, шу билан бирга, истеъмолчиларга қулайлик яратиш мақсадида айни муддатда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан  ажратилмайди.   

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Профилактик ишлар вақтида электр энергияси учун онлайн тўлов жараёнида техник узилишлар кузатилади