Президентимиз раислигида 28 июнь куни бўлиб ўтган ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар сарҳисоби, янги вазифа ва таклифлар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида Фарғона вилоятида ёшларни спортга жалб этиш борасида амалга оширилаётган ишлар эътироф этилди.

Ёшларни ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлишида спортнинг ўрни беқиёс. Шу боис мамлакатимизда спортнинг оммавийлигини таъминлашга муҳим эътибор қаратилмоқда. Вилоятда тажриба сифатида шаҳар ва туманлардаги спорт таълим муассасалари қошида спорт турлари бўйича 74 та спорт клублари ташкил этилди. Уларга 98 нафар мураббий бириктирилиб, икки мингга яқин ёшлар қамраб олинди. Ўтган йилдан бошлаб, спорт клублари ўртасида вилоят кубоги мусобақаларини ўтказиш жадвали ва низоми ишлаб чиқилган. Мазкур мусобақалар давомида саралаб олинган вилоят терма жамоалари вакилларидан иборат 2 та волейбол жамоаси Ўзбекистон олий лига мусобақаларида қатнашди. Қизлар жамоаси биринчи ҳамда йигитлар жамоаси учинчи ўринни қўлга киритди.  

– Бугунги кунда ёшларимиз орасида спортнинг барча турлари тобора оммалашмоқда, – дейди вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов. – Жорий йилнинг ўтган даврида спортда юқори натижага эришганлар 1 минг 944 тани ташкил қилгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.  Оммавий спорт тадбирларига жалб қилинган аҳоли сони 493 минг 523  нафар бўлиб, 29,1 фоизни ташкил қилди. 52 мингдан зиёд ёшлар эса спорт таълим муассасасида шуғулланмоқда.  

Вилоятнинг чекка ҳудудларида жойлашган спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган маҳаллаларга 2023-2024 йилларда 88 та спорт майдончалари барпо этилди. Шаҳар ва туманлардаги марказий кўчаларда 98 километр саломатлик йўлаклари ҳамда 103 километр велоспорт йўлаклари ташкил қилинди. Маҳаллаларда оммавий спорт тадбирларини ташкил этиш ва аҳолини жалб этиш мақсадида барча маҳалла фуқаролар йиғинларига 4 турдаги 10 минг 627 дона спорт жиҳозлари етказиб берилди.  

Мамлакатимизда спорт соҳасига қаратилаётган эътибор ва яратилаётган шароитлар натижасида спортчилар халқаро мусобақаларда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Хусусан, фарғоналик спортчиларнинг эришаётган ютуқлари ҳам барчани қувонтиради.  2024 йил Париж шаҳрида (Франция) бўлиб ўтадиган XXXIII ёзги Олимпия ва XVII Паралимпия ўйинларида вилоятнинг 18 нафар спортчилари томонидан жами 19 та иштирок этиш учун йўлланмалар қўлга киритилди. Қувонарлиси, мамлакатимиз тарихида спортнинг камондан отиш тури бўйича илк Олимпиада йўлланмасига Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси Зиёда Абдусатторова сазовор бўлди.   

М.Сулаймонов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Спортчилар Париждаги Олимпиадага 19 та йўлланма олди