Бугун, 1 июль куни «Осиё болалари» ўйинларининг олтинчи кунида спортчилар 14 та спорт турида кечадиган баҳсларда иштирок этади.

Жумладан, мини-футбол, баскетбол, волейбол ва бокс йўналишларида саралаш мусобақалари давом этса, енгил атлетика, рақс, спорт тури, дзюдо, спорт курашлари, милтиқдан ўқ отиш, камондан отиш каби спорт турларида медаллар учун муросасиз беллашувлар бўлиб ўтади.

Кеча ўтказилган бир қатор спорт турларида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Мамлакатимиз спортчилари дзюдо мусобақаларининг иккинчи кунида 3 олтин ва 1 та кумуш, 1 та бронза медалларини, спорт курашчиларимиздан Имомиддин Азизуллаев ва Жаҳонгир Тўлқинов олтин, Камронбек Жалолов, Озодбек Алижонов кумуш-бронза медали, енгил атлетика спорт туридан Деспина Бандалетова, Қобилжон Раҳматов ва Анастасия Сильченкова ўз йўналишларида медалларга эга чиқди.

Бундан ташқари, сузиш баҳсларида терма жамоамиз аъзоларидан Муҳаммадсодиқ Мақсудовнинг кумуш медалга сазовор бўлиши умумжамоадаги медалларимиз сони 36 тага етишини таъминлади.

Бугунгача қўлга киритилган медаллар сарҳисобида Ўзбекистоннинг бўлғуси олимпиячилари 14 та олтин, 12 та кумуш ва 10 та бронза медали билан умумжамоада 2-ўринни банд этиб турибди.

Саккизинчи бор ўтаётган «Осиё болалари» ўйинлари 7 июлга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Осиё болалари» ўйинларидаги медалларимиз сони 36 тани ташкил этмоқда