30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари диний идора тизимида хизмат қилаётган ёшларга мурожаатнома йўллади.

Ушбу мурожаат Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти, Тошкент шаҳри ва вилоятлар вакилликлари мутасаддилари томонидан ҳудудларда диний соҳада меҳнат қилаётган ёшларга ўқиб эшиттирилди.  

Мурожаатномада сўнгги йилларда мамлакатимизда баркамол авлодни қўллаб-қувватлаш, уларга кенг имкониятлар яратиш борасида кенг кўламли ишлар қилинаётгани, ўз навбатида, келажагимиз ворислари ҳам бундай имкониятлардан фойдаланган ҳолда кўплаб ютуқларга эришаётгани таъкидланган.

Диний соҳада ҳам ёшлар билан ишлаш бўйича янги тизим шакллантирилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозими жорий этилиб, бу йўналишдаги ишлар босқичма-босқич ривожлантирилмоқда.

Ислом цивилизацияси маркази, Халқаро ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Ҳадис илми мактаби, Имом Бухорий, Имом Термизий ва Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот марказлари ёшлар учун зиё масканига айланиб бормоқда.

Республикамизда 2017 йилга қадар олий диний таълим муассасаси битта бўлган бўлса, охирги 7 йилда уларнинг сони 4 тага етди. Самарқандда ташкил этилган Ҳадис илми мактаби энг замонавий диний таълим муассасасидир. Марказий Осиёда ноёб ҳисобланган бу таълим масканида ўқув жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилган бўлиб, бу ерга ал-Азҳар каби нуфузли даргоҳлардан хорижлик мутахассислар ҳам жалб қилинган.

Шунингдек, динимизда навқирон ўғил-қизларга катта эътибор қилингани, бу борада ояту карима, ҳадиси шарифлар борлиги қайд этилиб, фарзандларимизни илму маърифатни эгаллаш, она Ватан равнақи ва муборак динимиз ривожи йўлида собитқадам бўлишга чақирилган.

Шу билан бирга бугунги мураккаб даврда доимо сергак туриш, ҳеч қачон ғафлатда қолмаслик, ёшликни беҳуда ишларга сарф қилмасликка даъват этилган.

Тадбирларда Ёшлар куни муносабати билан вакилликлар томонидан ёшларга эсдалик совғалари топширилди ва дастурхон ёзилди.

Зайниддин домла Эшонқулов,

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси ўринбосари.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ёшларга мурожаатнома