Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Тошкент шаҳрига келгач, Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ҳамроҳлигида “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди.

БМТ Бош котиби “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.   

Мажмуа билан қисқача танишув асносида БМТ делегацияси вакилларига мазкур ансамбль мазмуни ва меъморий ечимлари ҳақида маълумот берилди.

Бу мажмуа 2021 йилда, истиқлолимизнинг ўттиз йиллигига бағишлаб бунёд этилган эди. Унда мамлакатимизнинг қадимги тарихидан бошлаб то бугунги кунгача бўлган энг муҳим воқеалар, буюк аллома ва жаҳонгир боболаримизнинг сиймолари акс эттирилган. Монументнинг энг юқори қисмида Ҳумо қуши тасвирланган.

Делегация аъзолари мажмуада акс эттирилган алломалар, буюк саркарда ва жаҳонгирлар, жадид боболаримизнинг сиймоларига алоҳида эътибор қаратди.

[gallery-18074]

З.ЖОНИБЕКОВ,

Н.ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Мустақиллик монументи пойига гул қўйди