Доғистоннинг Каспийск шаҳрида эркин кураш бўйича Али Алиев хотирасига бағишланган анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтмоқда.
Турнирда эркин кураш бўйича терма жамоамиз аъзоси, Жавраил Шапиев 86 кг. вазн тоифасидаги ярим финал беллашувида чеченистонлик Абдулла Сатсаевни енгган бўлса, сўнгги ҳал қилувчи финал баҳсида доғистонлик Муҳаммад-Тоҳир Ханиевни 4:0 ҳисобида таслим этди ва олтин медални қўлга киритди.
Маълумот ўрнида, «Париж-2024» йўлланмасини қўлга киритган Жавраил Шапиев чемпионга айланган ушбу мусобақанинг бронза медалларига Алан Найфонов (Алания) ва Али Нуров (Доғистон) эга чиқди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА