Хабарингиз бор куни кеча, Ўзбекистон Суперлигасида биринчи давра ўз якунига етди. Давра якунида, «ОКМК» «Насаф» ва «Сўғдиёна» 23 очко билан кучли учликдан жой олди.

«Андижон», «Навбаҳор», «Нефтчи» ва «Пахтакор» 19 очко билан кейинги поғонани эгаллади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, «Насаф», «Навбаҳор», «Нефтчи» ва «Пахтакор» жамоалари «ОКМК», «Сўғдиёна» ва «Андижон»га нисбатан битта ўйин кам ўтказган.  

Шунингдек, «Олимпик» ва «Сурхон» 16 очко билан, «Қизилқум» 15 очко жамғариб кучли ўнликдан жой олди. «Динамо» 14, «Локомотив» 10, «Бунёдкор» 8 очко билан 11-12-13-ўринларни банд этди. «Металлург» эса 7 очко билан қуйи поғонада қолди.

Ўтган 13-тур давомидаги барча учрашувларни ҳисобга олганда 345 минг 767 нафар мухлис стадионга ташриф буюрган бўлса, ортда қолган ўйинларда жами 211 та гол киритилди. 2-турда «Андижон» – «Бунёдкор» баҳсида 5:1 ҳисоби қайд этилган эди ва бу мусобақанинг биринчи даврасидаги энг йирик ҳисоб бўлиб қолди. Шунингдек, 6-турда «Навбаҳор» – «Локомотив», 9-турда «Сўғдиёна» – «Бунёдкор» баҳслари 4:0 ҳисобида якунланди ва бу натижалар ҳам 13-тур давомида энг йирик ғалаба сифатида эътироф этилди. Бу даврда мухлислар энг кўп голни 8-турдан ўрин олган «ОКМК» ва «Сўғдиёна» тўқнашувида кўрди. Унда «ОКМК» 5:3 ҳисоби қайд этилган эди.  

Суперлига баҳсларида Лупче Дориев 9 та гол урган ҳолда тўпурарлар жадвалини бошқариб бормоқда. Унинг ортидан Тома Табатадзе 8 та, Драган Черан 6 та гол билан таъқиб этаётир. «Андижон» жамоаси аъзоси Бектемир Абдуманнонов ўтган 13-турда жами 7 маротаба ассист қилди ва ҳозирда ушбу йўналиш бўйича чемпионатда унга тенг келадиган футболчи топилмаяпти.

Дарвоқе, пойтахтимизнинг «Пахтакор» жамоасининг сербиялик футболчиси Драган Черан рекордларни янгилашга ҳам улгурди. Д.Черан «Пахтакор» сафида юқори лигаларда энг кўп гол урган футболчи номини афсонавий Геннадий Краснискийдан тортиб олди. Красниский жамоа таркибида юқори лигаларда 102 гол муаллифи бўлганди. Черан эса «Бунёдкор» дарвозасини ишғол қилиб, голлари сонини 103 тага етказди. Шунингдек, у Суперлигада шу пайтгача рекордчи бўлиб келган Игор Сергеевдан ҳам ўзиб кетди. Сергеев ҳисобида 101 гол мавжуд.

Чемпионатларда умумий гол уриш борасида (юқори ва қуйи лигалар) Геннадий Красниский 142 гол билан рекордчи бўлиб турибди.

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, юқоридаги статистикаларда Ўзбекистон Суперлигасининг биринчи даврасининг 5-турида қолдирилган «Насаф» – «Навбаҳор», «Металлург» – «Олимпик» ва «Нефтчи» – «Пахтакор» жамоалари баҳси инобатга олинмаган.  

Мазкур давра якунида кутилмаганда «Навбаҳор» бош мураббийи Самвел Бабаяннинг соғлигида муаммолар юзага келгани ва даволаниш кўп вақтни талаб этиши боис, «Навбаҳор» клуби раҳбарияти ҳамда жамоа бош мураббийи ўртасидаги ўзаро келишувга асосан, Самвел Бабаяннинг клуб билан тузилган шартномаси бекор қилинди. Эслатиб ўтамиз, Самвел Бабаян 2021 йилги мавсум якунланганидан сўнг, жамоага бош мураббий этиб тайинланганди.

Маълумот ўрнида: Самвел Бабаян қўл остида «лочинлар» ортда қолган 2,5 йил давомида Суперлигада 64 та ўйин ўтказиб, 33 ғалаба, 20 та дуранг ва 11 та мағлубиятни қайд этиб, тўплар нисбати 83:45 ни ташкил этган ҳолда, жами 119 очко тўплади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлиганинг ўтган 13 турига оид фактлар