Бугун, 30 июнь — Ёшлар куни!

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 28 июнь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев 30 июнь — Ёшлар куни муносабати билан бир гуруҳ ёшларга давлат мукофотларини топширди ҳамда ёшлар сиёсати соҳасида амалга оширилган ишлар сарҳисоби, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказди.

Унда давлатимиз раҳбари мамлакатимизда сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни истеъдод ва салоҳиятини рўёбга чиқаришда «катта сакраш даври» бўлганини таъкидлади.

Қайд этилишича, шу етти йил ичида ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарор қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёз берилган.

Биргина таълим кредитидан 151 минг ёшлар фойдаланган. Эҳтиёжманд оиладан бўлган яна 110 минг талабанинг контрактини тўлашга 332 миллиард сўм ажратилган.

Натижада олий таълимда қамров 9 фоиздан 42 фоизга, олийгоҳлар сони эса 77 тадан 212 тага етган.

Барча замонларда ёшлар масаласига жиддий эътибор қаратилган. Чунки улар келажак. Бугун уларга қандай таълим-тарбия берсак, эртанги кунимиз ҳам шунга яраша бўлади.

Бугун ривожланган давлатларда ишчи кучи билан боғлиқ муаммолар кўпайган бир шароитда аҳолимизнинг 60 фозини ёшлар ташкил қилиши бу чексиз қудрат, бебаҳо бойлик. Уларга эътибор қаратишимиз табиий ва шундай бўляпти ҳам.

Давлат раҳбари кечаги видеоселектор йиғилишида айтганидек, сўнгги етти йилда ёшлар масаласида «катта сакраш даври» бўлди. Ёшларга оид 100 дан зиёд қонун ва қарор қабул қилиниб, 200 дан ортиқ имтиёз берилди.

Ёшларимиз энди шунга яраша ўзини кўрсатиши, ўқиши, ўрганиши зарур. Энг асосийси, билимларини халқимиз фаровонлиги йўлида сарф қилиши лозим. Шундагина буюк мақсадларга тезроқ эришамиз.

Жаҳонгир Зияев, депутат

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сўнгги етти йил ёшларни қўллаб-қувватлаш масаласида «катта сакраш даври» бўлди — муносабат