“Халқаро минбар” лойиҳасининг навбатдаги меҳмони – Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси котиби, шоир, таржимон, замонавий озар адабиётининг кўзга кўринган намояндаси Салим Бабуллаўғли.

– Чорак аср-ки, адабий фаолият билан бандман. Хорижий муаллифлар асарларини озарбайжон ўгириб, тарғиб қиламан, маҳаллий адабиёт намуналарини чет элда нашр этиш бўйича лойиҳалар амалга ошириб келаман. Рости, озар жамияти қадимдан шеъриятга ошно. Қолаверса, нафақат юртимиз, балки бутун Шарқда, туркий дунёда шоирлар азалдан эъзозланган.

Интернет, замонавий технология, телефон ва ҳар хил гаджетлар ривожланган давримизда адабиёт, одамларнинг сўзга муносабати турлича баҳоланмоқда...

Бир воқеани кўп эслайман. Тахминан 10 йил олдин Фавворалар майдонида, мендан бир неча метр нарида икки киши суҳбатлашарди. Англадим-ки, бир-бирини анчадан бери кўрмаган эски танишлар экан. Улар 3-4 дақиқа тинмай, бир-бирига гал бермай гаплашишди. Ибтидоий ҳисоб-китобга кўра, бир дақиқа диалогда тахминан 150-200 сўз, луғат бирлиги сифатида 70-80 сўз қўлланиши одатий ҳолат. Бу суҳбатда эса меъёрдагидан 3-4 баробар кам сўз бирлиги ишлатилди. Такрорий иборалар, қисқа жавоблар кўплиги мени тажжублантирди. Ўшанда ишхонага келибоқ, икки дўстнинг мулоқотини қоғозга тушириб олгандим. Хуллас, нафақат Озарбайжон, балки бутун замонавий дунёни назарда тутиб айтаман-ки, бугунги жамиятда сўзнинг ўрни, аҳамияти тушиб кетаётгандек...

Ҳозирги болаларни, шу ақлли авлод вакилларини ўқишга мажбурлаш керак, деган фикрни тез-тез эшитамиз. Менимча, ҳеч кимни мажбурлашнинг ҳожати йўқ. Бу деярли иложсиз иш ва зарур самара ҳам бермайди. Ўтган йил Шамахида бўлиб ўтган адабий анжуманда халқ таълими вазири билан суҳбатлашиб қолдим. Ўшанда баҳс замонавий таълимга инсонпарварлик руҳини чуқурроқ сингдириш, адабий улушни таълим тизимига, дарсликларга уйғун тарзда жорий этиш зарурлиги ҳақида кетди. Ўз она тилини билмайдиган, туйғусисиз инсон келажакда нима иш билан шуғулланмасин, комил инсон бўла олмайди. Эҳтимол, китоб товар сифатида замонавий пойгада етакчи бўлолмас, билъакс ҳодиса сифатида ноёб. Бадиий асарнинг таъсири абадий. Мутолаа жараёнида ўқувчи қаҳрамонлар билан бирга яшайди, уларнинг қувончи, ташвишига шерик бўлади.

Тадқиқотлардан маълум: китоб ўқиган одам бошқаларнинг ҳис-туйғусини яхши тушунади. Мутолаа тушкунликдан чиқишнинг энг самарали воситаси. Бемор ўқий бошлаганда хасталик ортга чекина бошлагани ҳам исботланган. Китоб билан ошнолик онгни фаоллаштиради, олинаётган маълумотни сақлаш учун мияда янги толалар яратади.

Тўғри, барча нашрларни кузатиб боришнинг иложи йўқ. Ўтган аср 50-йиллари статистикасини эслайман: йилига 300 000 га яқин асар нашр этилган. Китобхон одам, нисбатан узоқ умр кўрган тақдирда, 50 000 дан кўп асар ўқий олмас экан. Китобни танлай билиш, фойдали асарни аниқлаш, аҳамиятсизини ажратиш – алоҳида масала.

Тан олиш керак, бугун визуал юкимиз сезиларли даражада ортган  доим гаджет ёки компьютер қаршисидамиз.

Технология ҳаётимизга чуқур кириб келган ва ишимизни осонлаштираётган бўлишига қарамай, бу масалада болаларни доимий назоратда сақлаган маъқул.

2023 йил UNESCO бутун дунё мактабларида смартфондан фойдаланишни тақиқлаш чақириғи билан чиққан эди. Телефондан ҳаддан зиёд фойдаланиш таълим самарадорлигини туширади, экранга кўп қараш боланинг ҳиссий барқарорлигига салбий таъсир қилади. Шу боис кўплаб давлатлар мактабда телефон, планшет ишлатишни тақиқлади ёки тақиқлаяпти.

Гаджетга хаёли бўлинган бола диққатини қайта жамлаши учун 20 дақиқа керак. Бу ҳолат ўз-ўзидан боланинг ўзлаштиришига таъсир қилади. Радио, телевидение, интернет ҳеч қачон китобнинг ўрнини босолмайди.

Китоб инсонга ўзликни, дунёни англаш, ҳаёт мазмунини тушуниш имконини беради. Бадиий адабиётсиз фикрий теранликка эришиб бўлмайди. Мутолаа ҳақида кўп ва узоқ гапириш мумкин. Қисқа хулоса шуки, адабиёт инсоннинг бадиий тафаккури маҳсули. Китоб эса инсоннинг табиати, шахси, моҳияти билан боғлиқ буюк мўъжиза. Инсон бор экан, адабиёт ва китоб яшашда давом этаверади.

Салим Бабуллаўғли,

Озарбайжон Ёзувчилар уюшмаси котиби

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Салим Бабуллаўғли: Китоб феноменини ҳеч бир гаджет ўзлаштира олмайди