АОКАда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбарияти иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.

Унда 2024 йилда амалга оширилган ишлар, жорий йилдаги устувор вазифалар ҳақида маълумот берилди. 

Қайд этилишича, бугунги кунда 56 та давлатга Агентлик томонидан расмийлаштириладиган жами 612 та фитосанитария сертификати асосида маҳсулот юклаш имконияти яратилган. 

2024 йил давомида зарарли чигирткага қарши 743 минг гектарда кузатув назорат ишлари олиб борилди ва 504,7 минг гектар майдонда кимёвий ишловлар ўтказилди. 

“Карантин хизмати − деҳқонга кўмакчи” тамойили асосида ўсимликлар клиникалари ва биолаборатория эгалари иштирокида агрокластер, фермер ва деҳқон хўжалиги, иссиқхона, томорқа ер муаммоларини қисқа фурсатларда ҳал этиш механизми йўлга қўйилди. 

Ўсимликларни ҳимоя қилиш бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчиларга қулайлик яратиш мақсадида биолабораториялар 639 тага (қўшимча 16 та) ва ўсимлик клиникалари 971 тага (қўшимча 28 та) етказилди. 529 та биолабораторияга “Техник-паспорт” ва Сифат сертификатлари берилди. 

Экспортда 143,9 мингта маҳсулот намуналари экспертизадан ўтказилиб, 1 минг 440 та ҳолатда 11 турдаги, импортда 304,8 мингта экспертизадан ўтказилиб, 1 минг 268 та ҳолатда 24 турдаги карантин объектлари аниқланди ва тегишли чоралар кўрилди. 

Республика агрокимёвий таҳлил маркази мутахассислари томонидан 15 минг 923 та агрокластер ва фермер хўжаликларининг 844,3 минг гектар майдони учун тупроқ агрокимёвий хаританомалари тайёрланди. Таҳлил натижалари “uzagrolab.uz” электрон платформасига киритилди. 

Ш.Маматуропова, ЎзА

Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
612 та фитосанитария сертификати асосида маҳсулот юклаш имконияти мавжуд