30 июнь – Ёшлар куни

Бугунги кунда ёқилғи-энергетика тармоғида 106 мингдан зиёд ишчи-ходим фаолият юритади. Уларнинг 17 минг 526 нафари 30 ёшгача бўлган ходимлардир.

2023 йилда 633 нафар мутахассис олий ўқув юртини ва 571 нафар йигит-қиз коллеж ва техникумни тамомлагандан сўнг ушбу тизимга ишга қабул қилинган.  

Шу йилнинг ўзида 260 нафар ходим хорижда тайёрлов ва қайта тайёрлов курсларида малака оширган.

Таъкидлаш керакки, Президентимизнинг тегишли фармони билан мамлакатимизда 30 июнь – Ёшлар куни сифатида кенг нишонланмоқда. Давлатимиз томонидан бундай эътибор ёшларга билдирилган катта ишонч, уларнинг жамият ҳаётида фаоллигини ошириш, ўқиб-ўрганиши ва юрт равнақи йўлида муносиб кадрлар бўлиб етиши учун ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари билан боғлиқдир.

Шу талаблардан келиб чиқиб, ёқилғи-энергетика тизимида меҳнат қилаётган ёшларга ҳар жиҳатдан қўмак бериш, уларнинг ўз соҳасини мукаммал билиши ва тажриба орттиришида раҳбарият томонидан алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Куни кеча пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ёшлар билан учрашув чоғида шу ҳақда тўхталиб ўтди.

Вазир тизим ёшларини 30 июнь – Ёшлар куни билан қутлаб, уларнинг улкан ютуқларга эришишида фақат изланиш ва ўқиб-ўрганиш катта йўл очиб беришини таъкидлади.

– Айнан ушбу тизимда энг кўп хорижий инвестициялар киритилмоқда ва энг илғор технологиялар татбиқ этилмоқда. Барча иқтисодий ва саноат корхоналари ривожи ушбу тармоқ билан боғлиқдир. Президентимиз томонидан ёшларга катта ишонч билдирилиб, соҳада катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Уларнинг натижаси ва бошқаруви сиз, ёшларнинг билим ва салоҳиятингизга боғлиқ. Шундай экан, ҳар бир дақиқадан унумли ва натижали фойдаланинг. Бугун мамлакатимизда қайта тикланувчи энергия манбаларини татбиқ этиш ишлари жадал олиб борилмоқда. Қуёш электр станциялари ишга туширилмоқда. Шу билан бирга, юртимизда 200 мегаваттли шамол электр станцияси умумтармоққа электр энергиясини узатмоқда.  

Бу ҳам Ўзбекистонда “яшил” энергетика тармоғидаги ютуқлардан дарак беради. Ана шундай ислоҳотлар ижросида тизим ёшларининг фаол бўлиши давр талабидир, – деди вазир.

Учрашувда ҳар бир иштирокчи ўзини қизиқтирган савол ёки таклифларини билдиришга ошиқди. Хусусан, унда “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати бошлиғи ўринбосари Миржаҳон Нурмаматов ўз таклифини айтар экан, она Ватан равнақи йўлида доим изланиш ва ўз касбини сидқидилдан адо этиш бош мақсади эканини таъкидлади.

–Аввало, бундай учрашувнинг ташкил этилиши ёшларга билдирилган катта ишончдир. Фурсатдан фойдаланган ҳолда ўз таклифимни билдирмоқчиман. Соҳадан ажралмаган ҳолда бакалавр даражасида таълим олганмиз. Ишлаб турган ҳолда магистратура босқичида ўқиш шароитини яратиш имкониятлари кўриб чиқилса, бу бизнинг келгуси фаолият ва изланишимизда катта кўмак бўлар эди, – деди М.Нурмаматов.

Вазир билан учрашув якунида фаол ёшлар тақдирланди ва ушбу жараёнлар суратларда муҳрланди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/NL0flFuBXt4?si=jIW0Q_A6TSwATB15" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Насиба Зиёдуллаева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энергетика вазири: Ёшлар нафақат ўз касбини билиши, балки бир неча хорижий тилларни ўрганиши зарур (+видео)