Султон Увайс Қараний зиёратгоҳи Наманган вилоятининг Чортоқ тумани марказидан 35 километр узоқликдаги Балиқликўл қишлоғида жойлашган. Мазкур муаззам гўшада 30 июнь – “Ёшлар куни” муносабати билан Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони, генерал-майор Ойбек Саидов иштирокида “Қўмондон ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Дастлаб, учрашув қатнашчилари учун тарихий обида ҳудуди бўйлаб саёҳат ташкил этилди. “Армия – ватанпарварлик ва жасорат мактаби” шиори остида ўтказилган тадбирда “Жасорат мактаби” ҳарбий-ватанпарварлик йиғини иштирокчилари, туман ҳокими масъул биринчи секторга бириктирилган ёшлар, туман ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мулоқот аввалида, Шарқий ҳарбий округ қўшинлари қўмондони бугунги кунда мамлакатимизда ёш авлодни ҳар томонлама соғлом, етук, баркамол қилиб тарбиялашга қаратилаётган эътибор, қолаверса, миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотлар самаралари ҳақида сўз юритди. Қўмондон ёшлар билан очиқ мулоқотга киришиб, фаолияти давомида ўрнак бўладиган ва эсда қоларли қизиқарли воқеалар ҳақида гапирди. Қуролли Кучларимизда ёшларга бериладиган имконият ва имтиёзлар, шунингдек, олий ҳарбий билим юртлари ҳамда уларга кириш тартибига оид йўлланган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди. Қўмондонга ёш йигит-қизлар тарафидан кўплаб истиқболли таклиф ва ташаббуслар ўртага ташланди.  

Учрашув ёшлар фестивалига уланиб кетди. Ҳарбий оркестр жамоасининг концерт дастури ва фахрий қоровулнинг чиқишлари барчага кўтаринки завқ улашди. Тадбирнинг фаол иштирокчилари Шарқий ҳарбий округ қўшинларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Оқилхон Дадабоев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қўмондон қишлоқ ёшлари билан учрашди