Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ф.Эшматова Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссиясининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди.
Ташриф доирасида Ўзбекистон омбудсмани Феруза Эшматова Россия Федерациясининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Татьяна Москалькова ҳамда Венесуэла Боливар Республикасининг халқ ҳимоячиси Хосе Руис Ангуло билан учрашди.
Омбудсманлар мигрантлар ҳуқуқларини таъминлаш бўйича фаолиятни кучайтириш, қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича ҳамкорликни кучайтириш борасида ўзаро фикр ва тажриба алмашди. Мурожаатлар билан ишлаш механизмларига оид сўнгги янгиликлар ҳақида ўртоқлашди.
Хусусан, Венесуэла Омбудсмани Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни кузатиб бораётгани, инсон ҳуқуқлари соҳасида салмоқли ўзгаришлар бўлганлига урғу бериб, ҳамкорликда ишлашга тайёр эканлигини билдирди.
Уучрашувларда истиқболдаги ҳамкорлик йўналишлари белгилаб олинди.
***
Ф.Эшматова ташриф давомида ушбу мамлакатда яшаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашди.
Мамлакатимизнинг Санкт-Петербургдаги Бош консулхонасида ташкил этилган қабулда ҳамюртларимиз таълим, ётоқхонага жойлашиш, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш, мигрантларга муносиб шароитлар яратиш ва уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларида мурожаат қилди.
Мурожаатлар белгиланган тартибда кўриб чиқилади.
Н.Абдураимова,
ЎзА