Миллий матбуот марказида “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ томонидан аҳолига ажратилаётган ипотека кредитлари ва уларнинг амалий самаралари” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.

Тадбирда “Бизнесни ривожлантириш банки”нинг ипотекали кредитлаш сиёсати ва бу йўналишда кўрсатилаётган хизматлар ҳақида жамоатчиликка ахборот берилди.

Ҳозирги кунда банк томонидан аҳолининг уй-жой харид қилиш билан боғлиқ эҳтиёжларини таъминлаш мақсадида бир нечта  йўналишларда ипотека кредитлари ажратилмоқда.

Хусусан, янги тартиб асосида бирламчи уй-жой бозорида квартира харид қилиш учун жорий йил бошидан кўплаб мижозларга хизматлар кўрсатилди.

Қайд этилишича, 2024 йил 1 июнь ҳолатига банк томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан жами 4 трлн. 661 млрд. сўм жалб қилинди ва бирламчи бозорда қурилган кўп квартирали уй-жойлардаги квартираларни сотиб олиш, уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) учун 20 минг 816 нафар фуқарога жами 4 трлн. 690  млрд. сўм миқдорида, 2024 йил январь-май ойлари давомида 583 нафар фуқарога 157 млрд. 100 млн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилди.

Шу жумладан, жами 10 минг 523 нафар фуқарога ажратилган 2 трлн. 466 млрд. 500 млн. сўмлик ипотека кредитлари, 2024 йил январь-май ойлари давомида 273 нафар фуқарога ажратилган 76 млрд. 800 млн. сўмлик ипотека кредитлари бўйича Давлат бюджетидан бошланғич бадал ва/ёки фоиз тўловлари учун субсидия маблағлари тўланмоқда.

Шу билан бирга, “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси”АЖ маблағлари ҳисобидан ипотека кредитлари ҳам ажратилмоқда.  

Бу борадаги Бош битимга мувофиқ 2024 йил 1 июнь ҳолатига “Ўзбекистон ипотекани қайта молиялаштириш компанияси” АЖ ва банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан аҳолига бирламчи, иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш ва уй-жойларни таъмирлаш учун 1 329 нафар фуқарога 283 млрд. 74 млн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.

Тадбирда якка тартибдаги уй-жой қуриш ва реконструкция қилиш учун ипотека кредитлари ҳам ажратилаётгани маълум қилинди.

Бугунги кунга қадар банк томонидан 1 353 нафар фуқарога уй-жойни  қуриш, реконструкция қилиш учун жами 295 млрд. 200 млн. сўмлик кредит шартномалари доирасида 259 млрд. 100 млн. сўм миқдорида ипотека кредитлари ажратилган.

Тадбирда журналистларга ипотекали кредитлаш йўналишида 2024 йил охиригача белгиланган режалар ва прогноз кўрсаткичлар бўйича ҳам маълумот берилди.

Журналистлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоблар олди ва банк фаолиятининг келгусидаги устувор йўналишлари бўйича муҳим маълумотларга эга бўлди.

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Бизнесни ривожлантириш банки” бир фуқаро учун 2 та ипотека кредити олиш имконини бермоқда