Пойтахтимизда халқаро семинар ўтказилди

Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Ўзбекистон техник регламент агентлиги PTB (Германия физика-техник институти) ва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти – GIZ томонидан Европа Иттифоқига тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш талабларига бағишланган хабардорликни ошириш семинари ўтказилди.

“Марказий Осиёда савдони осонлаштириш” минтақавий лойиҳаси доирасида ташкил этилган тадбирда давлат ташкилотлари ва тўқимачилик саноати хусусий компанияларидан 70 дан зиёд вакиллар иштирок этди.

Ўзбекистоннинг тўқимачилик сектори иқтисодиётнинг етакчи ва тез ривожланаётган сегменти, қиймат қўшилган маҳсулотларни жаҳон бозорларига етказиб бериш орқали ўз экспорт салоҳиятини доимий равишда кенгайтирмоқда. Экспорт имкониятларини яхшилаш ва янги бозор имкониятларини ўрганиш саноат учун энг устувор вазифалар бўлиб қолмоқда.

Европа Иттифоқининг умумий преференциялар тизими (GSP+) ривожланаётган мамлакатлар, жумладан, Ўзбекистон экспортни қўллаб-қувватлашда муҳим рол ўйнайди. Маълумки, GSP+ мақоми Европага 6000 дан ортиқ турдаги товарларни божсиз экспорт қилиш имкониятини беради, бу имтиёз фақат дунёда саккизта давлатга, шу жумладан, 2021 йил 10 апрелдан бошлаб Ўзбекистонга ҳам тааллуқлидир. Шу имтиёзларга қарамай, ҳозирги кунда Ўзбекистон ўзининг умумий тўқимачилик маҳсулотларининг фақат 7 фоизини Европа Иттифоқига экспорт қилмоқда.

Экспорт жараёнларининг мураккаблиги, бозор регламентларига риоя қилиш ва истеъмолчиларнинг талабларини қондириш каби муаммолар секторнинг тўлиқ экспорт салоҳиятини рўёбга чиқаришда тўсиқлар яратяпти. Ушбу муаммоларни ҳал қилиш мақсадида «Ўзбекистонда GSP+ умумий преференциялар тизимидан самарали фойдаланишни қўллаб-қувватлаш» ташаббуси тўқимачилик ва қишлоқ хўжалиги секторларини мустаҳкамлашга қаратилган.

GIZ Ўзбекистон, Қозоғистон ва Туркманистон мамлакатларидаги директори жаноб Йоахим Фритц ўзининг кириш сўзида экспорт бозорларини диверсификация қилиш зарурлигини, айниқса, Европа Иттифоқини мақсад қилиб қўйишни таъкидлади.

2021 йилдан буён Ўзбекистон GSP+ бенефициар мақомидан фойдаланиб келмоқда, бу кенг ассортиментдаги товарлар, жумладан, тўқимачилик учун божхона тўловларидан тўлиқ озод қилиш имкониятини беради.

Жаноб Фритц ўзбек хусусий сектори имкониятларини GSP+ мақомидан самарали фойдаланишга кўмаклашиш мақсадида GIZ Ўзбекистон томонидан амалга ошириладиган 18 ойлик лойиҳа ҳақида эълон қилди. Ушбу ташаббус махсус равишда ўзбек ишлаб чиқарувчиларини Европа бозорига кириб бориш ва ривожланишда қўллаб-қувватлайди.

– Ўзбекистонга Европа бозорига тўқимачилик ва бошқа кўплаб соҳаларга имтиёзли шартларда чиқиш имконини берувчи умумий имтиёзлар тизими бўйича семинарда иштирок этиш учун йиғилдик, – деди Йоахим Фритц. – Бу мамлакатимиз иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири – Ўзбекистон тўқимачилик тармоғи учун улкан имкониятдир. Бозорларни диверсификация қилиш йўлида Ўзбекистоннинг хусусий секторини, тўқимачилик саноатини ушбу махсус схема бўйича Европа бозорига чиқишга тайёрлаш имконига эгамиз. Бунинг учун бажарилиши керак бўлган кўплаб талаблар, стандартлар ва жараёнлардан ўтиш керак.

Йиғилишда “Миллий сифат инфратузилмасини ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлаш” лойиҳаси координатори Кристофер Колелл PTB томонидан амалга оширилаётган лойиҳа фаолияти тўғрисида маълумот берди. Лойиҳа Ўзбекистонда миллий сифат инфратузилмасини ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлашга, ишлаб чиқариш сектори учун халқаро тан олинган сифатни таъминлаш хизматларининг мавжудлигини яхшилашга қаратилган.

Семинар давомида иштирокчилар Европа Иттифоқи бозорига тўқимачилик маҳсулотлари учун қўйиладиган талаблар, жумладан, давлат ва хусусий стандартлар, мавжуд воситалар ва ахборот манбалари бўйича кенг қамровли муҳокама ўтказдилар.

Узбек экспортёрларига преференциал савдо имтиёзларидан самарали фойдаланиш учун зарур бўлган Европа Иттифоқи REX тизимида рўйхатдан ўтиш бўйича амалий тавсиялар берилди.

Тадбир, шунингдек ўзбек тўқимачилик экспортёрлари дуч келадиган экспорт жараёнлари ва регламент талабларига риоя қилишдан тортиб, истеъмолчилар талабларини қондириш ва маҳсулот сифатигача бўлган муаммоларни ҳам ёритди.

Иштирокчилар сифатни таъминлаш бўйича мавжуд хизматлар ва Ўзбекистон сифат инфратузилмаси муассасалари томонидан кўрсатилаётган қўллаб-қувватлаш тўғрисида маълумот олдилар. Семинар очиқ муҳокама билан якунланди, бу ўзбек тўқимачилик компанияларига ўзларининг аниқ экспорт муаммоларини баён қилиш ва Европа Иттифоқи бозорига кириш тўсиқларини биргаликда ҳал қилишга қаратилган мулоқотда иштирок этиш имконини берди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/N1G-jnK3dac?si=U1wHDbFhytRhXbm3" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Беҳруз Худойбердиев

Нишонбой Абдувоитов (видео),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Европа Иттифоқи бозорига тўқимачилик маҳсулотларини экспорт қилиш талаблари ўрганилди