Куни кеча футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати суперлигасида Жиззахнинг “Сўғдиёна” ва Самарқанд шаҳрининг “Динамо”, Навоийнинг “Қизилқум” ҳамда Олмалиқнинг ОКМК клублари ўртасидаги баҳс билан 13-тур ўйинлари ниҳояланиб, биринчи давра ўйинларига якун ясалди.

Эртага 30 июнь куни Бекободда чемпионат аутсайдери “Металлург” ва Тошкентнинг “Олимпик”, Қаршида “Насаф” ҳамда Наманганнинг “Навбаҳор”, 1 июль куни Фарғонада “Нефтчи” мамлакатимизнинг амалдаги чемпиони “Пахтакор” билан 5-турнинг қолдирилган учрашувларини ўтказади.Шундан сўнг чемпионатимизда танаффус, бу орада Ўзбекистон кубогининг плей-офф баҳслари бўлиб ўтади.  

Жиззахда “Сўғдиёна” ва “Динамо” клублари ўртасидаги 13-тур учрашуви кескин, муросасиз ва қизиқарли баҳсларга бой бўлди. Жиззахлик футбол мухлислари ушбу учрашув тақдиридан бироз чўчишган эди, сабаби “Динамо” биринчи давра ўйинларининг деярли барчасини айнан “Сўғдиёна” марказий стадионида ўтказиб, майдонга мослашиб улгурган эди.  

Ўйин майдон эгаларининг кескин ҳужуми билан бошланди. “Сўғдиёна” баҳсларида борган сари жамоанинг юрагига айланиб бораётган сербиялик легионер Владимир Йовович ўйиннинг 8-дақиқасида майдон марказидан тўпни эгаллаб олиб, меҳмонларнинг бир неча футболчиларини алдаб ўтди ва 17-18 метрлар олисликдан зарба бериб, “Динамо” посбони Равшанбек Ягудинни доғда қолдирди –1:0.

Орадан 10 дақиқа ўтиб, баҳснинг 18-дақиқасида “Сўғдиёна”нинг иқтидорли ҳужумчиси Шоҳруҳбек Абдураҳмоновайнан ўша тиниб-тинчимас Владимир Йововичнинг тўп узатишидан сўнг, бир неча рақибларини чалғитиб, меҳмонлар дарвозабонини иккинчи бор ранжитди – 2:0.

Иккинчи голдан сўнг майдон эгаларида гол киритиш учун яна бир неча имкониятлар бўлди, аммо мезбонлар ундан унумли фойдалана олмади. Биринчи бўлим охирларига бориб, жиззахликлар ўйин тизгинини меҳмонларга топшириб қўйди. Натижада ўйиннинг 45-дақиқасида “Динамо”нинг бразилиялик легионери Ратиньо ҳам олис масофадан ажойиб зарба бера олишини кўрсатди ва жамоалар 2:1 ҳисобида танаффусга чиқиб кетди.

Тажрибали мураббий Вадим Абрамов танаффусда шогирдларига аниқ кўрсатмалар берганлиги ўйиннинг 2-бўлими бошланиши билан меҳмонларнинг ўйинида яққол сезилди. Учрашувнинг 53-дақиқасида ўтган мавсум жиззахликлар сафида тўп тепган тажрибали ярим ҳимоячи Санжар Шоаҳмедов яна бир бор “Динамо” легионери Жоэль Кожонинг узатмасини голга айлантиришнинг уддасидан чиқди ва ҳисоб тенглашди – 2:2.

Четлатиш туфайли жарима муддатини ўтаётган “Сўғдиёна” бош мураббийи Иван Бошкович ўрнига бир неча турдан буён жиззахликларни учрашувларга бошлаб тушаётган ёрдамчи мураббий Раде Петрович таркибда бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Бу эса ўз самарасини берди.  

Учрашувнинг 65-дақиасида “Сўғдиёна” ярим ҳимоячиси Хондамир Мустафоқулов тажрибали жамодоши Олег Зотеевнинг узатган тўпига боши билан зарба бериб, майдон эгаларини яна олдинга олиб чиқди – 3:2.

Шундан сўнг “Динамо”чилар деярли бутун жамоа бўлиб ҳужумга ташланди. Майдон эгалари эса қарши ҳужумга таяниб тўп тепди. Баҳснингг 82-дақиқасида “Динамо” ярим ҳимоячиси Анваржон Ҳожимирзаев битта сариқ карточкаси бўлган “Сўғдиёна”нинг тажрибали ҳимоячиси Сардор Қулматовнинг атайин жиғига тегди ва ўз навбатида Сардор ҳам жавоб қайтарди. Натижада учрашувни бошқарган рефери Султонмурод Абдураҳмонов ҳар иккисини сариқ карточка билан “сийлади”. Бу Сардорнинг ушбу ўйиндаги 2-сариқ карточси бўлганлиги туфайли, унга қизил карточка кўрсатилиб, майдондан  четлатилди. 

Бир футболчи кўп бўлиб ўйнаётган меҳмонлар ҳужумларига янада шашт қўшди, майдон эгалари эса тезкор ва жуда хавфли қарши ҳужумларни амалга ошириб турди. Ўйиннинг ҳакам томонидан қўшиб берилган 90+5-дақиқасида Самандар Синдаров яна бир ёш жамоадоши Самандаржон Мавлонқуловнинг боши билан узатган тўпига биринчи бўлиб етиб келди ва чиройли гол киритиб, ушбу учрашувга нуқта қўйди. “Сўғдиёна” – “Динамо”: якуний ҳисоб – 4:2.

13-турда навбатдаги истеъфога сабабчи бўлган энг эсда қоларли ўйин Андижонда бўлиб ўтди. “Андижон”  таркибига кўра жорий мавсум чемпионлигига асосий даъвогарлардан бири деб қаралаётган Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасини қабул қилиб, йирик – 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.Бу мағлубиятдан сўнг “Навбаҳор” бош мураббийи Самвел Бабаянга “чиқиш эшиклари” кўрсатиб қўйилди.  

Турнинг қолган баҳсларида қуйидаги натижалар қайд этилди: “Олимпик” (Тошкент) – “Сурхон” (Термиз) – 2:0, “Металлург” (Бекобод) – “Насаф” (Қарши) – 0:0, “Нефтчи” (Фарғона) – “Локомотив” (Тошкент) – 1:1, “Пахтакор” (Тошкент) – “Бунёдкор” (Тошкент) – 1:0, “Қизилқум” (Навоий) – ОКМК (Олмалиқ) – 1:0.

Ушбу турдан сўнг турнир жадвалида “Насаф”, ОКМК ҳамда “Сўғдиёна” 23 очкодан жамғариб 1, 2 ва 3-поғоналарни банд этиб турибди. Улардан кейинги ўринларда бораётган “Андижон”, “Навбаҳор”, “Нефтчи” ва “Пахтакор” клублари ҳам бир хил – 19 тадан очко жамғаришган. Сўнгги 13 ва 14-ўринлардаги “Бунёдкорда”да 8, “Металлург” ҳисобида 7 очко бор.  

А.Қаюмов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Суперлига: биринчи давра якунланди