Мамлакатимизнинг 16 шаҳрида “Olympic day”, “Vatan Qalqoni” ва “Ёшлар куни”га бағишланган BYD “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақаси бўлиб ўтди.

Ушбу тадбирда иштирокчилар 3 километр масофада ўз имкониятларини синовдан ўтказишди.

Пойтахтимиздаги «Янги Ўзбекистон» боғида  ўтган BYD “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақасининг очилиш маросимида Ўзбекистон спорт вазири Адҳам Икромов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиб ва триатлон федерацияси раиси Виктор Маҳмудов ва Миллий олимпия қўмитаси бош котиби Ойбек Қосимов сўзга чиқиб, мамлакатимизда оммавий спортга ва аҳолини соғлом турмуш тарзига тарғиб этиш мақсадида бир неча йилдан бери ўтказилиб келинаётган “Yangi Nafas” анъанавий оммавий югуриш мусобақаси аҳоли ўртасида жадал оммалашаётганини қайд этишди.  

[gallery-18054]

Очилиши маросимидан сўнг спорт вазири бошчилигидаги иштирокчилар старт чизиғига жам бўлди.  

Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, ушбу оммавий югуриш мусобақаси Ўзбекистон Республикаси спорт, Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлари, Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Миллий олимпия қўмитаси, Ёшлар ишлари агентлиги, Касаба уюшмалари федерацияси,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ва мамлакатимиз енгил атлетика федерацияси томонидан ташкил этилди.  

“Olympic day”, “Vatan Qalqoni” ва “Ёшлар куни”га бағишланган BYD “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақасида мактаб ўқувчилари, талабалар, сайёҳлар, тадбиркорлик ва давлат тузилмалари вакиллари, ҳарбий хизматчилар, жамоат арбобларидан иборат 60 мингга яқин киши иштирок этди.

Анъанавий оммавий югуриш мусобақаси Андижон, Наманган, Фарғона, Нурафшон, Навоий, Гулистон, Жиззах, Самарқанд, Термиз, Қарши, Бухоро, Қоровулбозор, Ғузор, Урганч ва Нукус шаҳарларининг марказий кўчалари бўйлаб ўтди.

Дўстона руҳда ўтказилган мазкур BYD “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақасида мағлублар бўлмади ва барча қатнашчилар махсус медаллар билан тақдирланди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/_OkNogFc7Zw?si=AaWlFB5LrHD3pPhc" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
BYD “Yangi Nafas” оммавий югуриш мусобақаси кўтаринки руҳда ўтди