Кенгашнинг биринчи йиғилиши Тошкентда бўлиб ўтди

Туркий давлатлар ташкилоти доирасида транспорт-логистика соҳасидаги ҳамкорлик бизни ҳар вақт ўйлантирадиган, тузилманинг ҳар бир саммитида устувор йўналиш сифатида муҳокама қилинадиган мавзуга айланган. Зеро, жаҳонда юз бераётган глобаллашув жараёнида транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш тобора муҳим аҳамият каcб этмоқда.

Маълумки, логистика самарадорлиги иқтисодий ўсиш, мамлакат рақобатбардошлигини оширишга хизмат қилади. Шунинг учун ҳар қандай давлат сиёсати логистикани иқтисодиётнинг асосий тармоғи сифатида ривожлантиришга қаратилади.

Туркий давлатлар ташкилоти ҳузурида Логистика марказлари ва юк ташувчилар альянси таъсис этилиши ҳам айни мақсадга йўналтирилган. Бугун Тошкентда альянс таъсис этилишига бағишланган тантанали тадбир ва аъзоларнинг илк йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур тузилма логистика ва юк ташиш, муҳандислик иши ҳамда консалтинг хизмати билан шуғулланувчи юридик ва жисмоний шахсларни бирлаштиради.

ТДТ Бош котиби ўринбосари Мирвоҳид Азимов, шунингдек мамлакатимиз Транспорт вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Ташқи ишлар вазирлиги масъуллари альянснинг мақсади аъзо давлатлар иқтисодиёти ривожидаги аҳамияти хусусида сўз юритди.

Йиғилишда тузилма доирасида транспорт-логистика соҳасини ривожлантириш, жумладан аъзо давлатларга товар ва маҳсулотлар сотиш учун янги бозорга чиқиш, импорт ва экспортни осонлаштириш, маҳсулот таннархини камайтириш ва умуман харажатни оптималлаштириш, товар етказиб бериш тезлигини ошириш масалалари муҳокама қилинди.

160 миллион аҳолини қамраб олган ТДТ ҳудуди улкан иқтисодий имкониятга, транспорт салоҳиятига эга. Статистика кўрсатадики, мамлакатларимиз ҳудуди бўйлаб темир йўл транспортида юк ташиш жами миқдорнинг 75-80 фоизини ташкил қилади. Демак, минтақада қуруқлик йўналишини, мультимодал ташишни ривожлантириш муҳим.

ТДТ Котибияти лойиҳалар директори Шокиржон Раҳматов “Аъзо давлатларнинг транспорт соҳасидаги ҳамкорлиги” мавзусида тақдимот ўтказди, янги лойиҳалар устида ишлаш, таклиф, ташаббусларни ўрганиб, масалага янгича ёндашиш зарурлигини таъкидлади.

Ўзбекистон дунёнинг икки “DoubleLocked” мамлакатидан бири сифатида 2021 йил октябрда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссияси “қуруқ портлар” базасига қўшилган. Сўнгги йилларда юртимизда эркин иқтисодий зоналар билан бирга “қуруқ портлар” ва логистика марказларини ривожлантиришга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлаш лозим. Ҳозир республикамизда ушбу Битим талабига мувофиқ инвентаризация қилинган 15 йирик мультимодал логистика маркази мавжуд.

Альянснинг лойиҳа офиси раҳбари Анвар Асомов “Логистика марказлари ва ТДТ юк ташувчилар альянсини шакллантиришнинг аҳамияти ва роли” мавзусидаги тақдимотида асосий эътибор аъзо давлатларда транспорт ва транзит тартиб-қоидасини, жумладан, замонавий рақамли воситалардан фойдаланиш орқали енгиллаштиришга қаратилишини қайд этди.

Дарвоқе, транспорт ва логистика соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш зарурати “Турк дунёси нигоҳи-2040” стратегик ҳужжатида ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.

“Боку халқаро денгиз савдо порти” ЁАЖ бўлим бошлиғи Худоёр Ҳасанли қатнашчиларни Боку портини ривожлантириш имконияти ва истиқболи билан таништирди.

“ТДТ мамлакатларида транспорт учун қулай шарт-шароит яратиш” мавзусидаги очиқ муҳокамадан сўнг ТДТ ҳузуридаги “Логистика марказлари ва юк ташувчилар алянси” халқаро нодавлат нотижорат ташкилотини тузиш ва таъсис ҳужжатини имзолаш, Бош котиб ҳамда котибият аъзоларини тайинлаш маросими бўлиб ўтди.

Умуман, мазкур тадбир логистика инфратузилмасини ривожлантириш ҳамда ТДТга аъзо мамлакатлар ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлиши кутиляпти.

Зеро, мамлакатларимиздаги йирик логистика марказлари, юк ташувчилар, терминаллар, денгиз ва қуруқлик портлари ўртасида самарали ҳамкорликни кенгайтириш, соҳага инновацион ечимларни жорий этиш орқали бутун минтақа иқтисодий салоҳиятини ошириш имконияти кенгаяди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xG_I1Mao92c" title="TDT huzurida Logistika markazlari va yuk tashuvchilar alyansi taʼsis etildi (+video)" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Альянснинг кейинги мажлиси Боку шаҳрида ўтади.

Беҳруз Худойбердиев, Нишонбой Абдувоитов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ТДТ ҳузурида Логистика марказлари ва юк ташувчилар альянси таъсис этилди (+видео)