Акс-садо

Сарлавҳани бежиз донишмандларимизнинг ушбу ҳикмати билан номламадик. Бинобарин, азалдан журналистиканинг асосини холислик, фақат ҳақиқатни ёзиш, фикр юритилаётган мавзуга адолат билан ёндашиш ташкил этади.

Мустақиллик йилларида ўзбек журналистикасининг шаклланиш жараёни осон кечмади. Тўғри, бизда жадид боболаримизнинг ибрати бор эди. Аммо ягона мафкура ҳукмрон давр, матбуотга совуқ муносабат журналистлар учун кўп сабоқ берди.

Минг шукрки, кейинги йилларда ОАВ фаолиятида, муҳитида эркинлик шабадалари эсиб, демократия нишоналари пайдо бўла бошлади. Айни пайтда электрон шаклдаги нодавлат ОАВ ривожланмоқда. Давлат нашрлари қаторида хусусий матбуот пайдо бўлди.

Бугун жамиятимизда, ҳаётимизда бўлаётган ўзгаришларнинг шитоби шу қадар тезки, бу бошқа соҳалар қаторида оммавий ахборот воситалари олдига ҳам янгидан янги ва жиддий вазифаларни қўймоқда.

Янги Ўзбекистон дунёга очилди, дунё ҳам бизга ўз эшикларини очмоқда. Узоқ йиллар бир мафкура ҳукмронлиги остида фаолият кўрсатган ўзбек матбуоти энди янги талабларга зудлик билан мослашиши, нафақат мослашиши, балки одамларни, ўқувчиларни ортидан эргаштириши, ижтимоий фикрни шакллантиришга ҳисса қўшиши, турли мафкуралар, маънавиятлар кураши жараёнида Ватан, миллат манфаатларини ҳимоя қилиши лозим.

Жамиятда тўғри ва холис сўзга, адолатли ёндашувга ҳамиша эҳтиёж бўлган ва аҳолининг бу эҳтиёжини қондиришга биз, журналистлар бурчлимиз.

Мен ўзим ишлаётган Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги мисолида бу жараёнлар қандай бораётгани тўғрисида гапирадиган бўлсам, бугунги ЎзА бундан ўн йил олдинги расмий агентликдан тубдан фарқ қилади. Бизда ҳамма соҳа вакилларига, турли тоифа кишиларига сўз, минбар бериляпти. Фикрлар хилма-хиллиги таъминланмоқда. Сайтимизда ҳатто лавозимга тайинловлардан тортиб, туғилган кун табрикларигача берилмоқда. Чунки бу ҳам ахборот. Камчиликларимиз бор, аммо ютуқларимиз ҳам кўп. 

Энг катта ютуғимиз нимада? Ижодий жамоамиз расмий ахборот агентлигини халқ агентлигига айлантиришни мақсад қилган. Умуман, кейинги йилларда мамлакатимизда кечаётган жиддий ислоҳотлар жараёнида фаолиятимизда ҳам катта ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бу, айниқса, берилаётган мақолаларда фикрлар хилма-хиллигига риоя қилинаётгани, танқидий-таҳлилий чиқишларга кенг ўрин ажратилаётганида кўзга ташланади. Агентлигимиз бугун ҳаммага – депутат ва дипломатларга ҳам, оддий ишчи деҳқонга ҳам, ҳокимлар, ҳатто мухолифатчиларга ҳам минбар бермоқда. Ёки ютуқларимизга тўғри кўз билан қарамаётган, қарашни истамаётган кишиларга ҳам ўрин бериляпти.

Ижодий жамоа фидокорона меҳнати билан Ўзбекистонда демократик қадриятлар ривожига катта ҳисса қўшмоқда. Айтиш мумкинки, жамоамиз ҳар дақиқада ҳукуматимизнинг ғамхўрлиги ва эътиборини ҳис қилган ҳолда меҳнат қилмоқда. Бугунги кунда жамиятимизда кечаётган янгиланиш жараёни, инсон қадрини улуғлашга йўғрилган ислоҳотлар моҳиятини оддий одамлар, аҳолига етказиш, онгига сингдиришни ўзимизнинг асосий вазифамиз деб биламиз. Материалларимиз матн ва видео шаклида ўзбек, рус, инглиз, араб, испан, хитой, француз, немис, қозоқ, қорақалпоқ каби ўн тилда узатилаётир. Ахборот ва мақолаларимизни нафақат элчихоналар, балки ЎзА билан ҳамкорлик битимлари имзолаган хориж ахборот агентликлари ҳам ўз ўқувчиларига тарқатмоқда. Умуман, материалларимизни ярим миллион киши ўқияпти.

Дунё ҳар дақиқада ўзгариб турибди. Бугунги ОАВга кечаги талаб, кечаги мезонлар билан баҳо бериб бўлмайди. Кеча биз андиша қилиб айтолмай турган баъзи гаплар бугун ижтимоий тармоқлар, интернет каналларида, хусусий ОАВда баралла янграмоқда. Гоҳида ўзини “эркин журналист”, “блогер” деб атаётган айрим “ҳамкасб”ларнинг чиқишларини кўрганда лабингга учуқ тошади. Биз ўтмишимизга қора чизиқ тортиб бўлдик. Одоб-андиша қоидаларига, қадриятларимизга, муқаддас туйғуларимизга эскилик сарқити сифатида қарашга даъватлар сезилмоқда. Бетгачопарлик, етти ўлчамасдан қўлга қайчи олиш, юзинг-кўзинг демасдан ҳамма гапни айтавериш, фикрнинг яланғоч ифодаси урфга кириб бормоқда. 

 Ана шундай “очиқлик”, “демократия” шароитида миллий журналистика қайси йўлдан бориши, бутун ҳаётини шу соҳага бағишлаган ҳамкасбларимиз қандай йўл тутиши керак? Бу ҳаммамизни ўйлантирадиган оғриқли масала. Негаки бугун майдонга ўзини ураётганларга қараганда томошабин бўлиб турганлар кўпроқ.

Очиғини айтайлик, бугун ўзбек босма матбуоти кўмакка муҳтож. Айрим марказий нашрлар, болаларга аталган газета ва журналларнинг арзимас нусхаларда чоп этилаётгани, вилоят ва туман нашрларининг ночор аҳволи кўпчиликка сир эмас. Ахир, улар кучли қурол, энг самарали кўмакчилар-ку? Бу ҳаммамизни ҳушёрликка чорлайдиган ташвишли сигнал, аслида.

Биз ёмон, бузғунчи ахборотлардан фарзандларимизнинг мурғак онгини асрашимиз лозим. Бунинг учун ҳимоя воситаларимиз кучли бўлиши, миллий мафкура тарғиботи ҳаммага етиб бориши зарур. Ҳаммамиз бир бўлиб миллий қадриятларимизни, муқаддас ғояларимизни ҳимоя қилишимиз керак – бошқа йўл йўқ!

Кўп йиллардан буён ЎзАда ишлаётган ходим сифатида таъкидлашни истардимки, бу ерда ўз ишини яхши кўрадиган, фидойи одамлар – маҳорат ва профессионаллик нуқтаи назаридан катта амалий тажрибага эга журналистлар, техник ходимлар кўп.

Бизда иш одатда тунда тугайди. Шанба, якшанба кунлари ҳам кўпинча иш бўлади. Ишдан сўнг тунги соатларда агентлигимиз биносидан уйга кетиш учун ташқарига чиққан 15-20 чоғли навбатчилар гуруҳига секин разм соламан. Улар бир-бирига қувноқ ҳазил-ҳузуллар билан машиналарга ўтиради, чеҳраларида чарчоқ сезилса-да, кайфиятлари ҳамиша хуш бўлади. Бундай жамоа билан катта ишларни амалга ошириш, ҳар қандай мушкул вазифани уддалаш мумкин.

Президентимиз ҳар йили Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан соҳа ходимларини табриклар, машаққатли ва оғир меҳнатини эътироф этар экан, уларнинг олдига муҳим ва долзарб вазифаларни ҳам қўймоқда. Бу йилги табрик ҳам бизга бундан кейинги фаолиятимизда дастуриламал бўлиб хизмат қилади, деб ўйлайман.

Давлатимиз раҳбарининг фармонига кўра, давлат мукофотлари билан тақдирланганлар рўйхатида менинг номим ҳам борлигидан ниҳоятда мамнунман. Бу бутун жамоамиз меҳнатининг эътирофидир. Эътироф, эътибор, айниқса, ижод аҳлини янги ютуқларга, муваффақиятларга илҳомлантиради.

Барча ҳамкасбларимизни байрам билан яна бир бор қутлаган ҳолда уларга халқ хизматида чарчамаслик, асло элнинг назаридан қолмаслик, доимо юзлари ёруғ бўлиб юриш, янги Ўзбекистоннинг янги журналистикасини яратиш йўлида катта куч-қувват тилайман.

Абдужалол ТАЙПАТОВ,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош муҳаррири,
 “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳақиқат отангдан улуғдир