Тошкент вилоятининг Паркент тумани ўзининг сўлим табиати, қадимий осори-атиқалари, танти ва мард, меҳмондўст одамлари билан донг таратган. Ушбу ҳудуднинг географик жойлашуви, ҳушҳаволиги, бетакрор ландшафти туризмнинг барча йўналишларини тараққий эттиришга имкон беради.

Масалан, туман марказидан 16 км. узоқликда жойлашган  Кумушкон қишлоғи ана шундай мафтункор гўшалардан биридир. Уни бир бора зиёрат қилган киши борки, яна қайтиб келгиси келади. Атроф ям-яшил, ҳавоси тоза. Бу гўзалликка боқиб кўз, ҳавосидан нафас олиб дил яйрайди. Кумушкон тепасидаги тоғлар манзараси эса исталган сайёҳни ўзига ром эта олади.  

Ушбу ҳудуднинг яна бир зийнати: “Масжид Али” зиёратгоҳи. Халқ орасида Ҳазрат Али номи билан машҳур ушбу кўркам қадамжо Угам-Чотқол тоғ тизмаларининг  шундоққина ёнбағрида, денгиз сатҳидан 1500 метр баландликда жойлашган.  

Саҳоватпеша инсонларнинг саъй-ҳаракати билан 2010 йилда ушбу масканни қайта тиклаш ишлари олиб борилган ва  6 ойда ниҳоясига етган.  Мажмуа миллий ва замонавий андозадаги меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган  масжид, айвонлари Хива ва Қўқон усталарининг услубида ишланган устунлар, сўлим сўрилар, шарқона дарвозалар, зинапоялар хуллас ҳаммаси бетакрордир. Албатта, бу ерга келаётган маҳаллий зиёратчилар ва хорижлик сайёҳлар мажмуани кўздан кечириб олам-олам таъсуротлар билан қайтадилар. Маҳаллий аҳоли учун эса бу қўшимча даромад манбаидир.

Кумушкон қишлоғида 3500 нафар аҳоли яшайди. Тоза ҳавоси, мафтункор табиати билан сайёҳларни ўзига  жалб қилиб келаётган ушбу ҳудуд ҳукумат қарори билан “туризм қишлоғи” мақомини олди. Жуда қисқа вақтда бу ерда 90 дан ортиқ меҳмон уйлари рўйхатга олинди.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/9bGZcao5Idk?si=2ijLgyE6CVackokx" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Санжар Тошпўлатов, Аслиддин Алижонов, Улуғбек Тўхтаев(видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм масканлари: Ҳазрати Али зиёратгоҳи (+видео)