Россия Федерациясининг Якутск шаҳрида ўтаётган «Осиё болалари» ўйинларининг ортда қолган иккинчи кунида Ўзбекистон спорт делегацияси 4 та олтин, 4 та кумуш ва 5 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида етакчилик қилмоқда.

Ўйинларнинг якунланган самбо беллашувларида юртимиз спортчилари 2 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медалини қўлга киритди.

Шавкат Жўраев ва Зафар Аллаберганов мураббийлигидаги маҳоратли ёш самбочиларимиздан Вазира Нуриллаева ва Ҳайдарбек Ўроқбоев олтин, Меҳринисо Нуриддинова ва Шоҳжаҳон Ғолибов кумуш, Кумушбиби Эргашева, Сардор Ёдгоров, Давлатжон Козимов, Фирдавс Асинжонов, Дилмурод Дўсмуродов бронза медалларига эга чиқди.

Мусобақаларни адолатли бошқариб боришда ҳамюртимиз Олим Адилов ҳакам сифатида иштирок этди.

Шунингдек, «Осиё болалари» ўйинларининг иккинчи кунида совринли ўринларга даъвогарлик қилган юртимиз таэквондочилари ҳам муносиб натижаларни қайд этди.

Ўзбекистон таэквондо тера жамоаси аъзоларидан Омадбек Отабеков 55 килограммда, Беҳруз Салимов 48 килограммда олтин, Жавоҳир Серекбаев 63 килограммда, Феруза Ерназарова +63 кило оғирликда кумуш медалларга сазовор бўлди.

Эслатиб ўтамиз, 30 та давлатнинг ёш спортчилари иштирок этаётган «Осиё болалари» спорт ўйинлари 7 июлга қадар давом этади. 

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Осиё болалари» ўйинларининг иккинчи кунида Ўзбекистон 13 та медаль билан етакчи