Зироат Мирзиёева Самарқанд вилояти кўп тармоқли болалар тиббиёт марказида очилган "Меҳрли мактаб" госпитал мактаби филиали ўқувчиларини бориб кўрди.

Янги госпитал мактаб Тошкент, Нукус, Андижон ва Фарғонадан кейин республикада бешинчи бўлиб ташкил этилган. Унда узоқ вақт даволанаётган болалар билан ишлаш учун зарур тайёргарликдан ўтган педагоглар, психологлар ва тарбиячилар иш бошлади. 

"Замин" фонди Васийлик кенгаши раиси "Меҳрли мактаб"да яратилган қулай таълим муҳитини қайд этиб, болалар билан дилдан суҳбатлашди ва ўқувчилар билан ривожлантирувчи мослашув машғулотларида қатнашиб, педагогларга самимий миннатдорлик билдирди. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Зироат Мирзиёева "Меҳрли мактаб" ўқувчилари билан учрашди