Куни кеча Тошкент шаҳрида Саноат энергетика гуруҳи, “G‘allaaral Management” компанияси ва Словакиянинг “AZC Orbis Invest” саноат гуруҳи ўртасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Словакия Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Виктор Боретский ҳамда компания раҳбарлари иштирок этди.  

Унда томонлар ҳамкорлик ва ушбу имзоланган меморандум доирасида амалга ошириладиган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.  

Ушбу ҳужжатга асосан Жиззах вилоятидаги “Ғаллаорол” махсус саноат зонаси ҳудудида темир йўл юк вагонларини ишлаб чиқарувчи завод қурилади.  

–Ушбу лойиҳа компаниямиз ва бутун Ўзбекистон саноати учун муҳим қадамдир, –деди  Саноат энергетика гуруҳи бош директори Тўлқин Юсупов. – Юк вагонларини ишлаб чиқариш заводи логистика инфратузилмасини сезиларли даражада яхшилайди ва транспорт операциялари самарадорлигини оширади.  

Таъкидлаш керакки, ушбу қуриладиган завод вагон-цистерналар, хопперлар, яримвагонлар ҳамда ёпиқ вагонлари сингари ҳар хил турдаги вагонларни ишлаб чиқариш бўйича тўлиқ линияга эга бўлади. Йиллик ишлаб чиқариш ҳажми 2 мингга яқин вагонни ташкил этади. Бундай имконият Ўзбекистон логистика тизими ривожида муҳим аҳамиятга эга.  

Словакиянинг “AZC Orbis Invest” саноат гуруҳи ишлаб чиқаришни муваффақиятли ишга тушириш ва йўлга қўйиш учун зарур бўлган техник тажриба ва технологияларни тақдим этади. Янги завод ҳудуднинг саноат салоҳиятини ривожлантириш ва мамлакат логистика инфратузилмасини яхшилашга хизмат қилади.  

–Ўзбекистонда яхши бозор имкониятларини кўряпмиз. Ишончим комилки, бизнинг ҳамкорлигимиз логистика ва саноатда сезиларли яхшиланишларга олиб келади, – дея таъкидлади “AZC Orbis Invest” саноат гуруҳи ижрочи директори Роберт Списак. 

Н.Зиёдуллаева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда юк вагонларини ишлаб чиқарувчи завод қурилади